December 23, 2021

Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясидан сўнг ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг навбатдаги сессияси якунлангач, Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов ва сектор раҳбарлари ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар туман мутасадди раҳбарларини ўзларини қизиқтирган ва аҳолини ўйлантираёган муаммолар билан боғлиқ бўлган саволларга тутишди. Хусусан, йўл, электр энергияси таъминоти ва симёғочларни алмаштириш билан боғлиқ бўлган муаммоли вазиятлар ҳақида туман раҳбарларини саволга тутган ОАВ ходимлари барча саволларига батафсил жавоблар олишди. Жорий йилнинг ўтган даврида туманда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", инвестиция Давлат дастури ва маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ҳақида "2021 йил туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йилги режалари тўғрисида"ги туман ҳокими Хуррам Жураевнинг мурожаатида батафсил маълумотлар келтирилганлиги ОАВ вакилларининг ортиқча саволларига ўрин қолдирмади.