Ижтимоий ҳимоя кимлар учундир эҳтиёж, кимлардир боқимандалик кайфиятида
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани 3-сектор ҳудудига қарашли "Дам" маҳалласида яшовчи фуқаро Марғуба Интиқованинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган видеомурожаати 3-сектор штаби вакиллари ва мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Давлатимиз томонидан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари моддий томондан шунингдек, бошқа томонлама таъминлаб келинган. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган ёрдам давлат фуқароларига бефарқ эмаслигини, уларнинг ташвиши давлатнинг ташвиши эканлигининг яққол исботидир.
Кафолатлар фақат ҳужжатларда белгиланади, амалда эса йўқ дейдиганлар ҳам топилади лекин ўша одамлар ўз хоҳишича бирор кам таъминланган инсонлар ҳожатини чиқаришни ўйлаб кўрмайди хатто. Тўғри халқимизга беминнат ёрдам қилиб келаётган инсонлар ҳам топилади.
Лекин баъзида шундай фуқаролар ҳам учраб туради кийими бут, соғлиги жойида, оилали лекин муайян жойда ишламаганлиги ва уй-жой шароитлари яхши эмаслиги шунингдек, оиланинг ҳақиқий ойлик даромадини яширганлиги сабабли кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилган.
Нима учун инсонлар шу шароитларини яхшилашга ўзлари уруниб кўришмайди? Яшашдан мақсадлари яхши яшаш эмасмикин? Ўқимаса ҳам дипломи бўлмаса ҳам меҳнат қилиб, уйида ўтириб тикувчилик қилиш, томорқасига экин экиш орқали пул топаётган ва ҳалол меҳнати билан оиласини боқаётган, керак бўлса ногирон бўла туриб шундай амалларни қилаётган инсонлардан ўрнак олишса бўлмасмикин?.. деб ўйлаб қоласан киши.
Соғлом, меҳнатга лаёқатли ва соғлом фикрлайдиган инсонлар давлат бизни боқар экан деб бемалол бўлиши нотўғри. Сабаби боқимандалик кайфияти нафақат ўз оиласининг нормал ҳаёт кечиришига балки, қашшоқликнинг сони ортишига ҳам олиб келиши мумкин.
Чироқчи тумани 3-сектор ҳудудига қарашли "Дам" маҳалласида яшовчи фуқаро Интиқова Марғуба боқувчисини йўқотган икки нафар фарзанди бир нафар набираси ва онаси Интиқова Норхол билан бирга яшайди.
Ижтимоий тмрмоқлардан нажот излаган мазкур оила эътибордан четда қолмаган. Хусусан, Интиқова Марғуба ва унинг оиласини камбағалликдан чиқариш ва оиланинг моддий аҳволини яхшилиш мақсадида 2021 йилда сектор штаби томонидан оилавий шароити ўрганилиб қизи Интиқова Насиба "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилиб ўзини-ўзи банд қилиши учун бир дона микротўлқинли печ субсидия асосида ажратилган.
Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани қўллаб-қувватлаш масадида Янги йил байрами муносабати билан Интиқова Марғуба ва онаси Интиқова Нархолнинг ҳолидан хабар олиниб сектор раҳбари ва ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
2022 йил 27 январь куни фуқаро Интиқова Марғубанинг онаси Интиқова Норҳол 3-сектор штабига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаронинг мурожаати 3-сектор штаби Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш китобига 3/40-сонли рақами билан рўйхатга олинган. Фуқаро ўз мурожаатида соғилиғини тиклаш ва уй-жойини таъмирлашда ва “Темир дафтар” рўйхатига киритишда амалий ёрдам сўраган. 2022 йил 31 январь куни 3-сектор штаби ишчи гуруҳи ва маҳалла ходимлари фуқарони мурожаатини жойига бориб ўрганиб, 2022 йили 2 февраль куни фуқарони “Темир дафтар”га киритиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини тасдиқлаш учун Халқ депутатлари Чироқчи тумани кенгашига 3/106-сонли кўзатув хати билан йўл харитасини юборган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрель кунидаги ВМ-250-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Вақтинчалик тартиб”га асосан “Таҳлил натижалари асосида секторлар раҳбарлари томонидан 7 кундан ошмаган муддатда «Темир дафтар»га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳаси имзоланган ҳолда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан «Темир дафтар»га киритиладиган оилаларнинг рўйхатлари ва «Йўл харитаси» белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ижро этиш учун юборилади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган рўйхатлар секторлар штабларининг котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда «саховат.аргос.уз» тизимига киритилиши белгилаб қуйилган.
Ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган Интиқова Марғубанинг видеомурожаатда келтирган муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 2 февраль куни 3-сектор штаби ишчи гуруҳи ва мутасадди ташкилот вакиллари фуқаронинг яшаш хонадонига боришди.
Фуқарони қийнаётган муаммолар ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тегишли тартибда ўрганилди ҳамда шу кунинг ўзида "Чироқчитумангаз" таъминоти корхонасининг газ авария хизмати мутахасислари тмонидан фуқаронинг газ пилитаси ва газ балонини текшириб, хавфсиз жойга ўрнатиб берилди. Шунингдек, фуқарога ёнғиз хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши бундан кейин газ ҳиди чиқиши ҳолатини сезса "Чироқчитумангаз" таъминоти филиалининг 104 авария хизматига зудлик билан қунғироқ қилиши маъсул мутахасислар томонидан тушунтирилди.
Видеомурожаатда фуқаро томонидан кўтарилган яроқсиз ҳолатга келиб қолган сиёғоч 2022 йилинг 10 февралига қадар алмаштириб берилиши М.Интиқовага тушунтирилди.
Шунингдек, имконияти чекланган онаси Интиқова Норҳолга ногиронлик аравачаси ажратиш бўйича туман ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи А.Бойжигитовга, яшаш хонадонларини иситиш мақсадида кўмир ажратиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги маъсул ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Энг муҳими 2022 йилнинг 1 чораги давомида фуқаронинг муаммоларини ҳал этиш бўйича 3-сектор штабининг йўл харитасига асоан фуқарога уй-жой таъмири учун “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағи ҳисобидан моддий ёрдам ажратилиши белгиланди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз жоизки, ҳозирги имкониятлар кенг яратилаётган бир пайтда улардан оқилона фойдаланиш фуқаролар учун муҳим. Ўзингиз учун ҳеч бўлмаганда фарзандларингиз учун ҳаракат қилиш вақти келди азизлар. Давлат Менга ёрдам қиляптими, демак мен давлатдан қарздорман ва бу қарзни узиш учун оилавий шароитимни яхшилашим зарур деган шиор билан яшашимиз лозим.
✍️Абдуғани Хуррамов, Чироқчи тумани 3-сектор раҳбари ёрдамчиси.