December 1, 2021

Чироқчида Давлат органларида коррупцияга қарши комплаенс тизимининг ҳусусиятлари ўқув-амалий семинари ўтказилди

Бугун Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли умумтаълим мактабида “Давлат органларида коррупцияга қарши комплаенс тизимининг ҳусусиятлари” мавзусида «KPMG» халқаро консальтинг компанияси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда «KPMG» халқаро консальтинг компанияси директори Ирина Бурдикова, БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатдаги ваколатхонаси вакиллари Нодира Зикриллаева ва вилоят халқ таълими бошқармаси мониторинг бўлими бошлиғи Алишер Насимов ва туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов бошчилигида халқ таълими бўлими масъул ходимлари, мактаб директорлари ҳамда 2-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида мутахассислар Коррупцияга қарши курашиш, коррупцияга оид хатарларни баҳолаш, мониторинг ва ҳисоботларни тайёрлаш соҳасида Қўмита томонидан қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларнинг амалий бажарилишини муҳокама қилдилар ва тегишли тақдимотни намойиш этдилар.

Семинар интерактив шаклда ва баҳсли мунозаралар тарзида ўтди. Тадбир натижасида «KPMG» компанияси ва БМТТД лойиҳаси мутахассислари томонидан Қўмитада комплаенс йўналишида олиб борилаётган ишлар ижобий баҳоланди.

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/chiroqchi_press