December 31, 2021

Чироқчи тумани Кенгашининг VI-чақириқ 59-сессиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари, Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди

Куни кеча Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг VI-чақириқ 59-сессиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари, Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

✅Сессия ишида:

✔️ Чироқчи туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, ўз даромадини юқотган вақтинча ишсиз бўлган ва кам таъминланган фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;

✔️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш тўғрисида;

✔️Туман худудидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг кўплиги масофанинг узоқлиги ва бошқа шароитларни инобатга (вилоят ҳокимининг йиғилиш қароридан келиб чиқиб) олиб уларнинг таркибида янги махалла фуқаролар йиғинларини очиш тўғрисида;

✔️2022 йилги маҳаллий бюджетни тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилишди.

Сессия якунида йил давомида намунали фаолият юритган депутатлар муносиб тақдирландилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press