Web
February 18, 2019

CMS - Тушунчаси

CMS (Content Management System) - веб сайтларни яратиш учун махсус мослаштирилган веб дастур тизими. Хозирги кунда веб сайтларни яратиш мураккаблашиб бормокда. Сайтларни яратиш учун веб дастурчиларни ёллаш керак ва уларга кам бўлмаган микдорда ойлик маошини тўлаш зарур бўлади. CMS ўртача қийинликдаги веб-сайтларни яратишни енгиллаштириб берадиган тизим ҳисобланади. Бу тизимда дастурчи бўлмасдан туриб ҳам сайт яратиш имконини беради, шунинг учун бугунги кунда бу тизимнинг бир неча ҳил кўринишлари чиқиб кетган. Фойдаланувчи қайси йўналиш бўйича сайт яратишни ҳохласа, шунга қараб CMS тизимини танлайди. Мисол учун, веб сайт янгиликлар тизимида ишлаши талаб қилинса, унда DLE, Drupal, Wordpress деб номланган CMS тизимларини фойдаланиш керак бўлади. Бу тизимларнинг ҳар бирида асосий қисм (frontend) - клиентга кўрсатиладиган ва ёпиқ қисм (backend) - сайт кўринишини созлаш қисми бўлади.

Асосий қисм (Frontend) - тизимнинг ушбу қисмида фойдаланувчи барча жойланган материалларни кўриши мумкин бўлади, умуман клиент браузердан кирганда нимани кўрса нимадан фойдалана олса булар ҳаммаси фронтенд қисмга тегишли бўлади.

Ёпиқ қисм (Backend) - Асосий қисм юзага келишини таъминлаб берадиган қисм ҳисобланади, бу қисмда созлаш, контент қўшиш, менюларни жойлаштириш, созламаларни юклаш, фойдаланувчиларни чеклаш ва рухсат бериш мумкин булади, шунингдек CMS тизимига керак бўладиган модуль қисмларини юклаш мумкин бўлади.

Бир нечта машҳур CMS тизимлари:

Drupal — https://ru.wikipedia.org/wiki/Drupal

Wordpress - https://ru.wikipedia.org/wiki/WordPress

Joomla - https://ru.wikipedia.org/wiki/Joomla!