December 11, 2019

Адлия органи ижобий хулоса бермаса, кўчмас мулк бузилмайди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Наманган шаҳри
Наманган шаҳри

Атбуот анжуманини вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев очиб берди.

Шундан сўнг, Наманган вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси масъул ходимининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ажратиш ва расмийлаштириш тартиб-таомиллари” мавзусидаги маърузаси тингланди ва маъруза сўнгида анжуман иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Наманган шаҳри
Наманган шаҳри

Навбатдаги маърузачи, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мусашайхов “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартиб-таомиллари” юзасидан маъруза қилди.

Наманган шаҳри

Маърузачи томонидан 2019 йил 16 ноябрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинганлиги, қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

Наманган шаҳри
Наманган шаҳри

ҳокимликларида Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилиши, шўъбага бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгашига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш, олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш, ер участкаси олиб қўйилиши

Наманган шаҳри

ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш, компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш, ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш каби вазифалар юклатилганлиги таъкидланди.

Наманган шаҳри

Бундан ташқари, ушбу қарорга мувофиқ, ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ваколатли эмаслиги, ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилиши, адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши ва ушбу тартиб 2020 йил 1 январдан кучга кириши тушунтириб ўтилди.

Наманган шаҳри

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан жавоб берилди.

  Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими