November 14, 2019

Уйма-уй юриб...

Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кўтаринки руҳда ўтказиш адлия идоралари олдига қўйилган асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.

Поп тумани

Қачонки, ҳар бир фуқаро ўзининг сайловлардаги овози жамият ва давлат ишларини бошқаришда муҳим аҳамият касб этишини англаган, жамиятдаги ҳар бир ислоҳотларга ўзининг муносабатини билдира оладиган, унга бефарқ бўлмаган тақдирдагина сайловлардан кўзланган мақсадга эришилади.

Поп тумани

Фуқароларда ана шундай ҳуқуқий маданиятни, сиёсий фаолликни, сайлов маданиятини юксалтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Поп тумани

Жумладан, Поп туман адлия бўлими томонидан “Миллий тикланиш” партияси Поп туман кенгаши билан ҳамкорликда Чортоқ МФЙ худудларида уйма-уй юриб сайлов бўйича тарғиботлар ўтказилмоқда.

Поп тумани

Бу жараёнда фуқароларга сайлов қонунчилиги, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш билан бирга, буклет ва флаерлар тарқатилмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими