November 15, 2019

Инсонпарварликнинг яна бир белгиси

Жорий йилнинг 25 июнь куни қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ҳам сайлов ҳуқуқидан фойдаланиш, яъни кўрсатилган номзодлардан бирига овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди.

Уйчи тумани
Уйчи тумани

Сайлов қонунчилиги бўйича амалга оширилган мазкур ислоҳотлар натижасида ушбу шахсларнинг ҳам жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки таъминланди.

Уйчи тумани

Сайлов қонунчилигидаги мазкур ўзгаришларни, яратилган шарт-шароитларнинг манзилли ҳуқуқий тарғиботини амалга ошириш учун Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Уйчи туман адлия бўлими ходимлари Наманган вилояти

Уйчи тумани

ИИБга қарашли 6-сонли Тергов ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган шахслар билан учрашув ўтказдилар.

Уйчи тумани

Учрашув жараёнида, Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга жорий йилнинг 22 декабрда ўтказиладиган сайловларда иштирок этиш тартиби,

Уйчи тумани

қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилиши, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларга

Уйчи тумани

сайловларда иштирок этиш тартиб-қоидаларининг қисқача мазмуни акс этган буклет ва флаевлар тарқатилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими