December 11, 2019

Муаммонинг аниқланиши, унинг ечими сари ташланган дастлабки қадамдир.

Халқ билан юзма юз бўлиб, уларнинг олдида турган муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жисмоний ва юридик шахслар вакиллари учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Тўрақўрғон тумани
Тўрақўрғон тумани

Бу галги сайёр қабул манзили Тўрақўрғон туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Зарбдор маҳалласининг “Мозор кўхна” гузари бўлди.

Тўрақўрғон тумани

15 дан ортиқ ташкилот ва муассаса вакиллари иштирок этган ушбу сайёр қабулда Калвак, Зарбдор, Бураматут, Беруний, Ўрда, Янги ҳаёт, Қўшқайрағоч маҳаллаларининг аҳолиси ишга жойлаштириш, даъволанишга ордер бериш, кредит олиш, газ баллон ва арзон кўмир билан таъминлаш юзасидан ўзларини қийнаётган муаммолар билан иштирок этди.

Тўрақўрғон тумани
Тўрақўрғон тумани

Сайёр қабул давомида 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди, 28 нафар фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 27 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида туман адлия бўлимининг иш юритувига қабул қилинди.

Тўрақўрғон тумани
Тўрақўрғон тумани

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими