Кўнгиллар кашфи. Бобур Элмурод
1. Энг кичик таржимаи ҳолингиз.
У умр бўйи яхши ўқувчи бўлишни бўйнига олган, аммо баъзан ёзиб туради.
Асл шоирлик кам учрайди. Ҳаваскорлик даражасида айта оламанки, одамларнинг ожиз ва чорасиз қолиши, баъзан ўзида ҳаддан ортиқ куч топа олиб, яшашга талпинган қиёфалар кўпроқ таъсирлантиради, ёзишга ундайди.
Жуда кўп нарсалардан: фойдасиз ва бўш шеърлар ёзишдан, уқувсиз бўлишдан, вақтида зарур фикрни айта олмасликдан, тарбиясиз фарзандлар ўстиришдан, ўзимга ортиқча баҳо беришдан...
5. Тушкунликдан сизни нима чиқаради?
Яхшилик қилиш, яхши шеърлар ёзишга умид...
6. Ижодкорга устоз керакми ёки ижодда устоз бўлмайдими?
Катта устозлар ҳам ўз устозларини алқаганини, миннатдор бўлганини эшитдим, кўрдим. Кимнингдир ўзим ҳарф танидим, ўсдим, дегани жаҳлимни чиқаради. Бу доимий эҳтиёж.
7. Севимли шоир ва ёзувчингиз?
Улар жуда кўп. Баъзилари бутун ижоди билан, баъзилари битта шеъри билан азиз бўлиб қолган...
8. Ким билан кечгача суҳбатлашсангиз ҳам зерикмайсиз?
Кекса кишилар, ота-онам, ижоддан завқлана оладиган ҳар қандай киши билан...
Бор, лекин уларни яхши кунлар, хурсандчиликлар ҳар доим тўлдириб туради.
Жуда кам. Қисқа ёзиш катта ҳиссиёт ва куч талаб қилади. Кейин мактуб олувчи ҳам бунга арзиши керак.
11. Одамлар сизни қандай хотирлашини истайсиз?
Бу дунёда нимадир қилишга имкон берилгани. Ота-онам, оилам, яқинларим...
13. Ёлғизликдан роҳатланасизми?
Узоққа чўзилмайдиган ёлғизликлардан чиндан роҳатланаман. Аммо "Робинзон Крузо" бўлиб яшаш инсон учун чин азоб...
14. "Муқаддаслик" тушунчасига таърифингиз. Сизнинг ҳаётингизда нима муқаддас?
Нимани ҳимоя қилишим, ўшани муқаддас билишимда. Яна ўз қадриятларим, хотираларим, эътиқодларимга хиёнат қилмаслик. Масалан, сўзга...
15. Феълингиздаги сизга ёқмайдиган хислат.
Вақтни исроф қилиш, ундан тўла фойдалана олмаслик.
16. Ёзолмай қолишдан қўрқасизми?
Ёзолмай қолиш – ижодкор учун ҳеч кимга айланиш, худо сақласин.
Бир вақтлар чизмоқчи бўлган эдим:
Бир кун йиғламаса аҳли болалар,
Бир кун оч қолмаса уларнинг қорни.
Бир кун узилмаса алвон лолалар,
Ўша кун келарми, ўша кун борми?
Бир кун отилмаса ҳеч кимсага ўқ,
Жаллод ҳам қурмаса ўша кун дорни.
Бир кун мотам тугаб, кийилмаса кўк,
Ўша кун келарми, ўша кун борми?
Бир кун тирик қайтса уйига оҳу,
Ниш урган майсалар кўрса баҳорни.
Бир кун илон зоти сочмаса оғу,
Ўша кун келарми, ўша кун борми?
Болалар уйлари бўш қолса бир кун,
Дарди қийнамаса бир кун беморни.
Бир кун кенглигини ҳис қилса очун,
Ўша кун келарми, ўша кун борми?
Бир кун кўнгли борлар қуришса турмуш,
Бир кун кўнгли йўқлар чалмаса торни.
Балки ўнгда бўлар, ё бўлмаса туш,
Ўша кун келарми, ўша кун борми?
Азизим, нима ҳам бердик дунёга,
Бир кунлик тотгани фақат озорми?
Ўша кун келарми, ўша кун борми?
18. Нима учун ёзасиз? 4 та сабаб келтиринг.
Тўртта жуда кўп, менимча. Ҳаётдан баҳра олиш ва умидсизликка тушиб қолмаслик – асосий сабабларим. Шахсан менда бир шеър ҳайрати – яшаш мумкин бўлган янги сайёра топилгани ҳақидаги янгиликдан кучлироқ кечади.
Ҳозирча олганларимни санай оламан. Сўнгида ҳисоб бўлар...
20. Ўзингизга ёққан шеърингиз.
Яхшиси, давраларда кўпроқ сўраладиган шеърни келтирай: