Кўнгиллар кашфи. Нафиса Омон.
1. Энг кичик таржимаи ҳолингиз.
– Нафиса Омонова.1990 йил Самарқандда туғилган.
– Хаёллар. Орзулар, тасаввурлар. Дунёдаги ҳамма инсонларни мана шу уч нарса бунёд этса керак. Ким бўлиши ва нима қилишидан қатъи назар. Инсон хаёл қилади ва шу хаёлларини амалга ошишини истайди, орзу қилди. Бу йўлда ўзича тасаввурлар қилади. Шу нуқтада нимадир юзага келади. Уста нимадир ясайди, рассом чизади, бастакор басталайди, ишбилармон қайсидир янги лойиҳани амалга оширади…
5. Тушкунликдан сизни нима чиқаради?
6. Ижодкорга устоз керакми ёки ижодда устоз бўлмайдими?
– Керак, аммо устоз истеъдодни йўқдан бор қилиб қўя олмайди, деб ўйлайман.
7. Севимли шоир ва ёзувчингиз?
– Ҳамма яхши шоирларни, ёзувчиларни яхши кўраман. Улар битта ёки иккита эмас.
8. Ким билан кечгача суҳбатлашсангиз ҳам зерикмайсиз?
– Турмуш ўртоғим билан. Аям билан. Фарзандларим билан. Яқин дўстларим билан.
– Бор. Аммо афсусланиш жуда бемаънилик. Руҳан камол топмаганларнинг иши. Ҳозирги ақлим аввал бўлсайди, деймиз-ку. Аммо ҳозирги ақлимизга эришишимизга ўша “ақлсизлик”ларимиз сабаб бўлган. “Хом”ликларимизга, “яхши ниятлар”имиз, софликларимизга шарафлар бўлсин. Биз боримизча мукаммалмиз, хатоларимиз, тажрибаларимиз билан.
11. Одамлар сизни қандай хотирлашини истайсиз?
– Боримча. Адолатли хотирлашларини. Бўлмаганимдек кўкка кўтарилишни ҳам, ҳақ этмаганимдек ерга урилишни ҳам истамайман.
– Ҳамма нарсада. Яшаётганимда, борлигимда, ғамимда-ташвишимда, тирик эканлигимда – бахтим.
13. Ёлғизликдан роҳатланасизми?
– Ҳа, менимча энг ижтимоий инсон ҳам бир кунда ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа ёлғиз, ўзи билан ўзи қолгиси келса керак.
14. "Муқаддаслик" тушунчасига таърифингиз. Сизнинг ҳаётингизда нима муқаддас?
– Менинг ҳаётимда муқаддас бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ экан. Ҳозир ўйлаяпман. Ҳамма нарса, ҳар қандай ҳолат ўз ўрнига эга, ўз ўрнида азиз, муқаддас.
15. Феълингиздаги сизга ёқмайдиган хислат.
– Бир нечта тарафимни тузатиш керак эканлигини билан, улардан энг аввали – ҳиссиётга берилувчанлик, шошқалоқлик.
16. Ёзолмай қолишдан қўрқасизми?
– Йўқ. Бундай бўлмаса керак. Зотан ҳеч нима ёзмайман-ку. Бир нарсани биламан: ёзолмаяпсанми, демак ичингни тўлдириш замони келган. Ўқиш билан, ўзни аямасдан яшаш билан, тажрибалар билан, сайрлар билан, кўп нарсалар билан хуллас. Руҳи тирик бўлган ҳар қандай ёзар ёза олади.
– Аввалгидай. Дунё ҳеч ўзгармайди. Шаклан ҳар тусга кириши мумкин, замон, макон, сиёсат, маданият , ғоялар, қарашлар… Аммо мақсад битта – “одамларни ёғда қовуриш”. Ҳамма ўз улушини албатта олади сўнгида.
18. Нима учун ёзасиз? 4 та сабаб келтиринг.
– Ниманидир англаётганимни англатиш учун. Балки мен англаётганларни англаятганлар бордир. Ёзиқлар ҳасрат бўлиши мумкин, таскин бўлиши мумкин, англам бўлиши мумкин, даъват бўлиши мумкин, билги бўлиши мумкин. Ҳаммаси бўлиши мумкин. Аввал англайсиз, сўнг англатасиз.
– Ҳозирча иккита “янги инсон”дан бошқа нарса бера олмадим. Табиийки, бу жуда катта ва балки илоҳий гап. Агар чуқур ўйласам ҳеч бир яратиқ дунёда зарардан бошқа нарса бера олмаса керак. …дунёга нимадир бериш насиб қилган бўлса, бу ҳам бўлса жамики борлиққа Муҳаббат бера олишни истар эдим.
20. Ўзингизга ёққан шеърингиз.
– Ақл билан ёзилмаган шеърлар ёқади. Бошқаларники ҳам, ўзимники ҳам.