KECHIKKAN SEVGI
[ хикоя биринчи крил алифбосида ëзилди. Бироз пастрок тушсангиз лотин алифбосида хам ëзилган ]
Кўп кунлардан бери тунги сменаларда ишланаётган йирик лойиҳа ниҳоят бугун якунланди ва муваффақиятга эришилди. Бунинг шарафига, ДК компаниясининг юқори раҳбарияти оддий ходимлар учун тантанали байрам тадбирини ташкил қилишди.
Рестараннинг махсус ажратилган хонада одамлар ичишмоқда, микрофон олиб куйлашмоқда, юракдаги бор дардларини тўкиб-сочмоқдалар...
Аммо шундай жонли муҳитда ҳам Асена ўзини эркин ҳис қилмасди. У соатига бир неча марта қараб, фақат эрта уйга қайтишни хоҳларди.
Унинг соатга тез-тез қараётганини кўрган ҳамкасби енгил киноя билан деди:
— Жуда тез-тез вақтингга қараяпсан, уйга шошилаяпсан шекилли.
Бу ҳамкасб Асена билан бир пайтда иш бошлаган эди. Улар бир йилдан бери бирга ишлашарди ва ҳамкасби Асенанинг ҳаёти фақат “уй–иш-уй” йўналишидан иборатлигини яхши биларди. Ва Асенанинг ҳаётини зерикарли деб ҳисобларди.
— Ҳа, шундай. ) Асена очиқчасига тан олди.
— Шунақа давом этсанг, қанақасига ўзингга муносиб турмуш ўртоқ топасан?
“турмуш ўртоқ” деган 2 сўз Асенанинг кўзларида бироз ўзгариш ясади.
— ҳали ёш бўла туриб эски уйингда беркиниб ўтиравериш – жуда зерикарли! Ёшликни беҳуда ўтказишнинг фойдаси йўқ. Ёшликда кўпроқ йигитлар билан танишиб, муҳаббат таъмини ҳис қилиш керак.
Компанияда энг чиройли аёл бу – Асена эди.
Унинг гўзаллиги тажовузкор эмас, ёқимли ва сокин эди. У ҳар доим юзида табассум билан юрарди – бу эса уни ёқимли кўрсатарди.
Актрисалар билан тез-тез ишлайдиган ҳамкасбларининг таърифича, асена – томошабинлар орасида энг оммабоп бўладиган ташқи кўринишга эга, агар истаса, юлдузга айланиши осон эди.
Аммо Асена гўзаллигига таяниб яшамасди. Университетининг энг кучли учлигидан бакалавр ва магистр даражасини олган. Бу – унинг биринчи расмий иши эди. У жуда тез ривожланиб, ҳозирда мустақил ҳолда иш юритишга қодир.
Гўзаллиги ва ақл-идроки бирдай кучли бўлган бу аёлнинг ишдан бошқа энг катта қувончи – уйга қайтиш эди. Аммо унинг йигитларга этибор бермай севги изламаслиги – унинг гўзаллигини беҳуда совураётгандек туйиларди.
Асена юзида одатий мулойим табассум билан турар, чап қўли билан секин ўнг қўлидаги номсиз бармоғини ушлади — бу ерда... у бирпайтлар ўзи танлаган никоҳ узугини тақиб юрарди.
Асена бу мавзуни давом эттирмади. Бошқалар эса тезда бошқа суҳбатга ўтиб кетишди.
Қиз яна соатига қаради — соат тунги ўнга яқинлашган эди.
— Мен кетдим, сизлар давом этаверинглар, душанбагача!) қиз ўрнидан туриб ҳамкасблари билан ҳайрлашди
Барча аллақачон Асенанинг доимий равишда тадбирлардан эрта чиқиб кетишига ўрганиб қолишган эди. Қайси тадбир бўлишидан қатъи назар, у ҳеч қачон узоқ қолмасди — одатда, биринчи бўлиб кетадиган киши асена эди.
Асена энди чиқиб кетган эди-ки, икки ҳамкасби унинг ортидан пичирлашиб қолди.
— У ёлғиз ҳар куни уйда ўтиради, бунинг нимаси яхши?
— Агар мен унинг юзига эга бўлганимда, албатта бир нечта йигитим бўларди,
— Ҳаҳаҳа, мен ҳам шу фикрдаман
Ичимлик ичмаганлиги учун асенанинг ҳайдовчи чақиришнинг ҳожати йўқ эди, у машинани ўзи ҳайдаб уйга қайтди.
Асена уйига етиб келди ва Уйга кириши билан хизматкор уни ёнига келди.
— хоним, жаноб ва кичик хўжайин иккинчи қаватда)
Асена бу уйда икки йилдан бери яшарди. У ишга чиқишни бошлаганидан бери, ҳар куни уйга келганда қиладиган биринчи иши - Амир ва Умарни излаш эди.
Хизматкор ҳам бунга ўрганиб қолган, уни кўрибоқ, дарҳол эркак ва боланинг қаерда эканликларини айтиб берарди.
Буни эшитиб, Асена дарҳол иккинчи қаватга йўл олди.
Қиз зина бўйлаб тепа қаватга чиқаркан ёқимли овозни эшитди.
Бу — ҳали равон гапира олмайдиган, атиги йигирма ойлик бўлган Амирнинг хира товуши эди. Унинг “мама” дегани — ухлашдан олдин ичадиган сут эди. Кичкина бола кечаси ётишдан аввал қорнини тўйдиришни яхши кўрарди.
Асена хонага кириши билан Умар кичкина Амирбекни бағрига босиб турар амирбек эса икки қўли билан шишани маҳкам ушлаб, сути ичаётганди.
Асенанинг келгани Амирбекнинг эътиборини тортди.
Сўрғичдан оғзидан олиб, “Ойи!” деб чақирди.
Амирни ушлаб турган Умар ҳам Асенага енгилгина назар ташлаб, сўнгра эътиборини яна ўғлига қаратди, кафтидаги салфетка билан боланинг лабидаги сут изларини артди.
Бири катта, бири кичик — иккаласи ҳам Асенанинг ҳаётидаги энг муҳим икки эркак эди.
Улардан бири — унинг ўғли. Иккинчиси эса — унинг... йигитидир.
Ҳа, улар Умар билан бирга бўлишса-да, ҳатто болалари юриб, югуриб, гапира бошлаган бўлса-да — улар ҳали ҳам никоҳдан ўтишмаган. Бу оиласида у ҳанузгача “ Атагул хоним” деб аталади, “ Каплан хоним” эмас.
Ҳуқуқий жиҳатдан қаралганда, Асена ҳануз турмуш қурмаган, фарзандсиз аёл ҳисобланади. Унинг шахсий маълумотларида “ёлғиз” ва “фарзандсиз” деган малумотлар бор. Ишхонадагиларнинг ҳеч бири унинг йигит ва боласи борлигини билмайди — улар уни ҳануз ёлғиз деб ҳисоблашарди.
Қиз Лабларида чиройли жилмайиш билан ота ўғилга яқинлашди, сут ичаётган кичкина Амирбекга тикилиб турди ва Умар билан гаплашди:
— Ҳеч қандай безорилик қилмади) Умар бошини кўтармай жавоб берди.
Асена бироз эгилиб амирбекнинг думалоқ ёноқларини бармоқлари билан оҳиста чимдилади.
— мен ювиниб келаман сен даданг билан ўйнаб тур.)
Амирбек сут ичишга шўнғиб кетганди, шунинг учун онасига жавоб бермади.
Асена бундай муносабатга аллақачон ўрганиб қолган эди.
Фарзанд ҳақида гап кетганда — унга ким кўпроқ ғамхўрлик қилса, бола ўша кишига яқинроқ бўлади.
Амирбекни Асена катта қийинчилик билан дунёга келтирилган бўлса-да, у онасига эмас, кўпроқ отасига яқинроқ муносабатда бўларди.
Асена ўғлига ҳомиладор бўлганида, афсуски, у муддатидан олдин туғди. Шу сабабли Амирбек бир ойга яқин вақт олдин туғилган, Асенанинг ўзи эса туғруқ пайтида оғир қон йўқотиб, зўрға омон қолган эди...
Туғруқдан кейинги даврда у организмини тиклаши керак эди, шу сабабли асенада куч ҳам, вақт ҳам йўқ эди. Шу вақт ичида Умар ва энага кичкина амирбекка ғамхўрлик қилишди.
Танаси бутунлай тиклангач, Асена яна ишга чиқди. У кун бўйи ишда бўларди, фақат кечқурун ўғли билан бирга бўлишга вақт топарди.
Аслида, кечга бориб уларнинг бирга ўтказадиган вақти кўп эмас, чунки Амирбек Умар ва Асена билан бир хонада ухламасди — у тунлари энага билан ухлар эди.
Шунинг учун кичкина бола энг кўп Умар ва энагага ёпишиб юрарди.
Фақатгина шу икки киши ёнида бўлмаганда, у онасини изларди.
Асена амирбекнинг эртиборсилигига ҳеч нима демай, кулимсираб бошқа хонага кирди.
У ювиниб чиққунча бир соат ўтди.
Қиз душдан чиққанида. Умар ярим ётган ҳолатда каравотда китоб ўқиётган эди, аммо аввал унинг ёнида бўлган кичкина амирбек йўқ эди.
Қиз ҳозиргина қуритилган сочларини силаб, Му Ҳаннинг ёнига ётди. Ярим гавдаси унга суянган, елкасининг остидаги кучли мускулларни ҳис қилганида, юраги яна илк марта кўрганидай илиқ ва ҳаяжонли уриб кетди
Қачон ва қаерда бўлишидан қатъи назар, бу эркак ҳар доим унинг юрагини тез урдирарди.
Асена кўзларида жилмайиш билан унга боқди ва сўради:
— умида хола уни ухлатди.) Умар совуққонлик билан ўқиётган китобини ёптида жавоб берди.
Умида хона яни энага амирбекни тинчлантиришда жуда моҳир эди.
- Дам олиш куни ишингиз борми? Эртага Амирбекни сайрга олиб чиқсакчи?
Асена дам олиш кунларида боласи билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳларди. Одатда, кун бўйи ишдалигидан бу имконсиз бўларди.
— Қаерга борамиз? Ўтган сафар боғга борган эдик, бу сафар ҳайвонот боғига борамизми? ) Асена ўғли билан қаерда сайр қилиш қизиқарли бўлиши мумкинлигини ўйларди. Ахир Амирбек ҳали жуда кичик, узоқ сайрда тез чарчаб қолади.
Асена ўз ҳаёллари билан ётар экан бирдан дунё айланиб кетди ва устида уни босган эркак пайдо бўлди.
Эркак бу оддий мавзуни муҳокама қилишга сабри йўқдек эди. Енгил совуқ лаблари билан асенанинг сўзларини тўсди ва хонани шаҳват саҳнаси босди.
…Анча вақт ўтгач, Асена ҳансираганча Умарнинг бағрида ётарди, кўзлари эса эркакдан бир лаҳзага ҳам узилмасди.
Хира чироқ остида Умарнинг кўзлари сокин ва совуқ кўринар гўзал юзи эса бегоналарга яқинлашишга рухсат бермайдиган бир салобат билан порлаб турарди.
Бир мунча вақт олдин улар қилган романтик машғулот гўё тушдек эди.
Улар бир-бирини етти йилдан бери танишарди. Шу вақт мобайнида, Асена бу одамни ҳар доим совуқ, расмий одам деб биларди…
Асена илгари ўз-ўзидан сўрарди — бирор нарса ёки кимдир Умарни назоратдан чиқариб қўйиши мумкинми? Чунки бу одам ўта даражада ҳотиржам юзга эга эди.
Афсуски, асена ҳали ҳам бундай Умарни ҳавотирга солган ёки уни қобиғидан чиқарган ҳолатни кўрмаган.
Улар дам олиб, ўзларини тозалаб олишгач, чироқларни ўчириб, ухлагани ётишди.
Қоронғуликда Асена ён томонга томонга ўгирилди ва умарга қаради.
Қиз ҳар доим енгил уйқуда ухлар, ухлаши ҳам осон эмасди. Умар эса, аксинча, чуқур ва сокин ухлай оларди.
Кўп ўтмай, қиз эркакнинг сокин нафас олишини эшитди.
Бу овоз уни шу даражада тинчлантирардики бутун умрини шу товушни эшитиб ўтказгиси келди. Аста-секин ўзи ҳам уйқуга кетди.
Ярим уйқуда бўлганида, эшик тақиллаши, болакайнинг йиғлиси ва умида холанинг ваҳимали овози эшитилди.
- Жаноб, Амирбек жуда кўп йиғлаяпти, уни тинчлантира олмаяпман! )
Умар бир зумда уйғониб кетди, ёнидаги стол чироғини ёқди ва тезда ўрнидан турди.
Болакайнинг ярим тунда йиғлаши жуда баланд эди асена ҳам уйғонди.
Амирбек тинмай йиғлар, нафас олишга қийналаётгандек эди. У отасини кўриши билан ўзини эркакнинг бағрига отди.
Умар ўғлини қучоқлаб, орқасини оҳиста силади, мулойим ва юмшоқ оҳангда тинчлантира бошлади. Унинг юзида пайдо бўлган мулойимлик ва сабр Асена ҳеч қачон ололмаган ҳиссиётлар эди.
Асена билардики: Умар ҳар доим амирбекка энг мулойим, энг меҳрибон ота бўлган.
Ўша пайтда, Асена ўз фарзандига бироз ҳасад қилгандек бўлди.
Эҳтимол, ҳеч қачон ўзи ололмаган нарсани бошқа киши осонгина олиб қўя олиши, энг кўп ранжитадиган ҳолатдир.
Амирбекнинг соғлиғида муаммо йўқ эди — у фақат отаси билан бирга ухлашни хоҳлаб йиғларди.
— Сен ўзинг ётавер. Мен Амир билан иккинчи ётоқхонада ухлайман. ) Умар асенага бир қараб қўйдида болани олиб чиқиб кетди. Умида хола эса, боланинг жим бўлиб тинчланганидан мамнун бўлиб, ўз хонасига қайтди.
Асена ётоқхона эшиги ёнида қотиб турарди Умар ва амирбекнинг ортларидан тикилиб турди.
У то иккинчи ётоқхона эшиги ёпилгунча ўша ерда қолди.
Бармоқлар учидан бошлаб аста-секин бутун танасига совуқлик ёйилди. У бошини эгди.
Ахир, бу ҳолатларга аллақачон кўникиши керак эмасмиди?
Умарнинг қалбида амирбекнинг ўрни ҳар доим Асенадан минг карра юқорида бўлган. Амирбекга оид энг майда ҳолат ҳам Умарнинг бутун эътиборини тортиб оларди.
Агар Умар бир кун танлов қилишга мажбур бўлса — у ҳеч иккиланмай Амирбекни танлайди. Чунки у масъулиятли ва яхши ота эди.
Агар Амирбек бўлмаганида… Асена хонадонда яшаш ҳуқуқига ҳам эга бўлмас эди.
Ko‘p kunlardan beri tungi smenalarda ishlanayotgan yirik loyiha nihoyat bugun yakunlandi va muvaffaqiyatga erishildi. Buning sharafiga, DK kompaniyasining yuqori rahbariyati oddiy xodimlar uchun tantanali bayram tadbirini tashkil qilishdi.
Restaranning maxsus ajratilgan xonada odamlar ichishmoqda, mikrofon olib kuylashmoqda, yurakdagi bor dardlarini to‘kib-sochmoqdalar...
Ammo shunday jonli muhitda ham Asena o‘zini erkin his qilmasdi. U soatiga bir necha marta qarab, faqat erta uyga qaytishni xohlardi.
Uning soatga tez-tez qarayotganini ko‘rgan hamkasbi yengil kinoya bilan dedi:
— Juda tez-tez vaqtingga qarayapsan, uyga shoshilayapsan shekilli.
Bu hamkasb Asena bilan bir paytda ish boshlagan edi. Ular bir yildan beri birga ishlashardi va hamkasbi Asenaning hayoti faqat “uy–ish-uy” yo‘nalishidan iboratligini yaxshi bilardi. Va Asenaning hayotini zerikarli deb hisoblardi.
— Ha, shunday. ) Asena ochiqchasiga tan oldi.
— Shunaqa davom etsang, qanaqasiga o‘zingga munosib turmush oʻrtoq topasan?
“turmush oʻrtoq” degan 2 so‘z Asenaning ko‘zlarida biroz o‘zgarish yasadi.
— hali yosh bo‘la turib eski uyingda berkinib o‘tiraverish – juda zerikarli! Yoshlikni behuda o‘tkazishning foydasi yo‘q. Yoshlikda ko‘proq yigitlar bilan tanishib, muhabbat ta'mini his qilish kerak.
Kompaniyada eng chiroyli ayol bu – Asena edi.
Uning go‘zalligi tajovuzkor emas, yoqimli va sokin edi. U har doim yuzida tabassum bilan yurardi – bu esa uni yoqimli ko‘rsatardi.
Aktrisalar bilan tez-tez ishlaydigan hamkasblarining ta’rificha, asena – tomoshabinlar orasida eng ommabop bo‘ladigan tashqi ko‘rinishga ega, agar istasa, yulduzga aylanishi oson edi.
Ammo Asena go‘zalligiga tayanib yashamasdi. Universitetining eng kuchli uchligidan bakalavr va magistr darajasini olgan. Bu – uning birinchi rasmiy ishi edi. U juda tez rivojlanib, hozirda mustaqil holda ish yuritishga qodir.
Go‘zalligi va aql-idroki birday kuchli bo‘lgan bu ayolning ishdan boshqa eng katta quvonchi – uyga qaytish edi. Ammo uning yigitlarga etibor bermay sevgi izlamasligi – uning go‘zalligini behuda sovurayotgandek tuyilardi.
Asena yuzida odatiy muloyim tabassum bilan turar, chap qo‘li bilan sekin o‘ng qo‘lidagi nomsiz barmog‘ini ushladi — bu yerda... u birpaytlar o‘zi tanlagan nikoh uzugini taqib yurardi.
Asena bu mavzuni davom ettirmadi. Boshqalar esa tezda boshqa suhbatga o‘tib ketishdi.
Qiz yana soatiga qaradi — soat tungi o‘nga yaqinlashgan edi.
— Men ketdim, sizlar davom etaveringlar, dushanbagacha!) qiz oʻrnidan turib hamkasblari bilan hayrlashdi
Barcha allaqachon Asenaning doimiy ravishda tadbirlardan erta chiqib ketishiga o‘rganib qolishgan edi. Qaysi tadbir bo‘lishidan qat’i nazar, u hech qachon uzoq qolmasdi — odatda, birinchi bo‘lib ketadigan kishi asena edi.
Asena endi chiqib ketgan edi-ki, ikki hamkasbi uning ortidan pichirlashib qoldi.
— U yolgʻiz har kuni uyda o‘tiradi, buning nimasi yaxshi?
— Agar men uning yuziga ega bo‘lganimda, albatta bir nechta yigitim bo‘lardi,
— Hahaha, men ham shu fikrdaman
Ichimlik ichmaganligi uchun asenaning haydovchi chaqirishning hojati yo‘q edi, u mashinani o‘zi haydab uyga qaytdi.
Asena uyiga yetib keldi va Uyga kirishi bilan xizmatkor uni yoniga keldi.
— xonim, janob va kichik xoʻjayin ikkinchi qavatda)
Asena bu uyda ikki yildan beri yashardi. U ishga chiqishni boshlaganidan beri, har kuni uyga kelganda qiladigan birinchi ishi - Amir va Umarni izlash edi.
Xizmatkor ham bunga o‘rganib qolgan, uni ko‘riboq, darhol erkak va bolaning qayerda ekanliklarini aytib berardi.
Buni eshitib, Asena darhol ikkinchi qavatga yo‘l oldi.
Qiz zina boʻylab tepa qavatga chiqarkan yoqimli ovozni eshitdi.
Bu — hali ravon gapira olmaydigan, atigi yigirma oylik bo‘lgan Amirning xira tovushi edi. Uning “mama” degani — uxlashdan oldin ichadigan sut edi. Kichkina bola kechasi yotishdan avval qornini to‘ydirishni yaxshi ko‘rardi.
Asena xonaga kirishi bilan Umar kichkina Amirbekni bag‘riga bosib turar amirbek esa ikki qo‘li bilan shishani mahkam ushlab, suti ichayotgandi.
Asenaning kelgani Amirbekning e’tiborini tortdi.
Soʻrgʻichdan og‘zidan olib, “Oyi!” deb chaqirdi.
Amirni ushlab turgan Umar ham Asenaga yengilgina nazar tashlab, so‘ngra e’tiborini yana oʻgʻliga qaratdi, kaftidagi salfetka bilan bolaning labidagi sut izlarini artdi.
Biri katta, biri kichik — ikkalasi ham Asenaning hayotidagi eng muhim ikki erkak edi.
Ulardan biri — uning o‘g‘li. Ikkinchisi esa — uning... yigitidir.
Ha, ular Umar bilan birga bo‘lishsa-da, hatto bolalari yurib, yugurib, gapira boshlagan bo‘lsa-da — ular hali ham nikohdan oʻtishmagan. Bu oilasida u hanuzgacha “ Atagul xonim” deb ataladi, “ Kaplan xonim” emas.
Huquqiy jihatdan qaralganda, Asena hanuz turmush qurmagan, farzandsiz ayol hisoblanadi. Uning shaxsiy ma'lumotlarida “yolg‘iz” va “farzandsiz” degan malumotlar bor. Ishxonadagilarning hech biri uning yigit va bolasi borligini bilmaydi — ular uni hanuz yolg‘iz deb hisoblashardi.
Qiz Lablarida chiroyli jilmayish bilan ota oʻgʻilga yaqinlashdi, sut ichayotgan kichkina Amirbekga tikilib turdi va Umar bilan gaplashdi:
— Bugun oʻgʻlimiz tinch yurdimi?
— Hech qanday bezorilik qilmadi) Umar boshini koʻtarmay javob berdi.
Asena biroz egilib amirbekning dumaloq yonoqlarini barmoqlari bilan ohista chimdiladi.
— men yuvinib kelaman sen dadang bilan o‘ynab tur.)
Amirbek sut ichishga sho‘ng‘ib ketgandi, shuning uchun onasiga javob bermadi.
Asena bunday munosabatga allaqachon o‘rganib qolgan edi.
Farzand haqida gap ketganda — unga kim ko‘proq g‘amxo‘rlik qilsa, bola o‘sha kishiga yaqinroq bo‘ladi.
Amirbekni Asena katta qiyinchilik bilan dunyoga keltirilgan bo‘lsa-da, u onasiga emas, ko‘proq otasiga yaqinroq munosabatda boʻlardi.
Asena oʻgʻliga homilador bo‘lganida, afsuski, u muddatidan oldin tug‘di. Shu sababli Amirbek bir oyga yaqin vaqt oldin tug‘ilgan, Asenaning o‘zi esa tug‘ruq paytida og‘ir qon yo‘qotib, zo‘rg‘a omon qolgan edi...
Tug‘ruqdan keyingi davrda u organizmini tiklashi kerak edi, shu sababli asenada kuch ham, vaqt ham yo‘q edi. Shu vaqt ichida Umar va enaga kichkina amirbekka g‘amxo‘rlik qilishdi.
Tanasi butunlay tiklangach, Asena yana ishga chiqdi. U kun bo‘yi ishda bo‘lardi, faqat kechqurun oʻgʻli bilan birga bo‘lishga vaqt topardi.
Aslida, kechga borib ularning birga o‘tkazadigan vaqti ko‘p emas, chunki Amirbek Umar va Asena bilan bir xonada uxlamasdi — u tunlari enaga bilan uxlar edi.
Shuning uchun kichkina bola eng ko‘p Umar va enagaga yopishib yurardi.
Faqatgina shu ikki kishi yonida bo‘lmaganda, u onasini izlardi.
Asena amirbekning ertiborsiligiga hech nima demay, kulimsirab boshqa xonaga kirdi.
U yuvinib chiqquncha bir soat o‘tdi.
Qiz dushdan chiqqanida. Umar yarim yotgan holatda karavotda kitob o‘qiyotgan edi, ammo avval uning yonida bo‘lgan kichkina amirbek yo‘q edi.
Qiz hozirgina quritilgan sochlarini silab, Mu Hanning yoniga yotdi. Yarim gavdasi unga suyangan, yelkasining ostidagi kuchli muskullarni his qilganida, yuragi yana ilk marta ko‘rganiday iliq va hayajonli urib ketdi
Qachon va qayerda bo‘lishidan qat’i nazar, bu erkak har doim uning yuragini tez urdirardi.
Asena ko‘zlarida jilmayish bilan unga boqdi va so‘radi:
— umida xola uni uxlatdi.) Umar sovuqqonlik bilan oʻqiyotgan kitobini yoptida javob berdi.
Umida xona yani enaga amirbekni tinchlantirishda juda mohir edi.
- Dam olish kuni ishingiz bormi? Ertaga Amirbekni sayrga olib chiqsakchi?
Asena dam olish kunlarida bolasi bilan ko‘proq vaqt o‘tkazishni xohlardi. Odatda, kun bo‘yi ishdaligidan bu imkonsiz bo‘lardi.
— Qaerga boramiz? O‘tgan safar bog‘ga borgan edik, bu safar hayvonot bog‘iga boramizmi? ) Asena oʻgʻli bilan qayerda sayr qilish qiziqarli bo‘lishi mumkinligini o‘ylardi. Axir Amirbek hali juda kichik, uzoq sayrda tez charchab qoladi.
Asena oʻz hayollari bilan yotar ekan birdan dunyo aylanib ketdi va ustida uni bosgan erkak paydo boʻldi.
Erkak bu oddiy mavzuni muhokama qilishga sabri yo‘qdek edi. Yengil sovuq lablari bilan asenaning so‘zlarini to‘sdi va xonani shahvat sahnasi bosdi.
…Ancha vaqt o‘tgach, Asena hansiragancha Umarning bag‘rida yotardi, ko‘zlari esa erkakdan bir lahzaga ham uzilmasdi.
Xira chiroq ostida Umarning ko‘zlari sokin va sovuq ko‘rinar go‘zal yuzi esa begonalarga yaqinlashishga ruxsat bermaydigan bir salobat bilan porlab turardi.
Bir muncha vaqt oldin ular qilgan romantik mashgʻulot goʻyo tushdek edi.
Ular bir-birini yetti yildan beri tanishardi. Shu vaqt mobaynida, Asena bu odamni har doim sovuq, rasmiy odam deb bilardi…
Asena ilgari o‘z-o‘zidan so‘rardi — biror narsa yoki kimdir Umarni nazoratdan chiqarib qo‘yishi mumkinmi? Chunki bu odam oʻta darajada hotirjam yuzga ega edi.
Afsuski, asena hali ham bunday Umarni havotirga solgan yoki uni qobigʻidan chiqargan holatni ko‘rmagan.
Ular dam olib, o‘zlarini tozalab olishgach, chiroqlarni o‘chirib, uxlagani yotishdi.
Qorong‘ulikda Asena yon tomonga tomonga o‘girildi va umarga qaradi.
Qiz har doim yengil uyquda uxlar, uxlashi ham oson emasdi. Umar esa, aksincha, chuqur va sokin uxlay olardi.
Ko‘p o‘tmay, qiz erkakning sokin nafas olishini eshitdi.
Bu ovoz uni shu darajada tinchlantirardiki butun umrini shu tovushni eshitib o‘tkazgisi keldi. Asta-sekin o‘zi ham uyquga ketdi.
Yarim uyquda bo‘lganida, eshik taqillashi, bolakayning yig‘lisi va umida xolaning vahimali ovozi eshitildi.
- Janob, Amirbek juda ko‘p yig‘layapti, uni tinchlantira olmayapman! )
Umar bir zumda uyg‘onib ketdi, yonidagi stol chirog‘ini yoqdi va tezda o‘rnidan turdi.
Bolakayning yarim tunda yig‘lashi juda baland edi asena ham uyg‘ondi.
Amirbek tinmay yig‘lar, nafas olishga qiynalayotgandek edi. U otasini ko‘rishi bilan oʻzini erkakning bag‘riga otdi.
Umar oʻgʻlini quchoqlab, orqasini ohista siladi, muloyim va yumshoq ohangda tinchlantira boshladi. Uning yuzida paydo bo‘lgan muloyimlik va sabr Asena hech qachon ololmagan hissiyotlar edi.
Asena bilardiki: Umar har doim amirbekka eng muloyim, eng mehribon ota boʻlgan.
O‘sha paytda, Asena o‘z farzandiga biroz hasad qilgandek bo‘ldi.
Ehtimol, hech qachon o‘zi ololmagan narsani boshqa kishi osongina olib qo‘ya olishi, eng ko‘p ranjitadigan holatdir.
Amirbekning sog‘lig‘ida muammo yo‘q edi — u faqat otasi bilan birga uxlashni xohlab yig‘lardi.
— Sen o‘zing yotaver. Men Amir bilan ikkinchi yotoqxonada uxlayman. ) Umar asenaga bir qarab qoʻydida bolani olib chiqib ketdi. Umida xola esa, bolaning jim boʻlib tinchlanganidan mamnun bo‘lib, o‘z xonasiga qaytdi.
Asena yotoqxona eshigi yonida qotib turardi Umar va amirbekning ortlaridan tikilib turdi.
U to ikkinchi yotoqxona eshigi yopilguncha o‘sha yerda qoldi.
Barmoqlar uchidan boshlab asta-sekin butun tanasiga sovuqlik yoyildi. U boshini egdi.
Axir, bu holatlarga allaqachon ko‘nikishi kerak emasmidi?
Umarning qalbida amirbekning o‘rni har doim Asenadan ming karra yuqorida bo‘lgan. Amirbekga oid eng mayda holat ham Umarning butun e’tiborini tortib olardi.
Agar Umar bir kun tanlov qilishga majbur bo‘lsa — u hech ikkilanmay Amirbekni tanlaydi. Chunki u mas’uliyatli va yaxshi ota edi.
Agar Amirbek bo‘lmaganida… Asena xonadonda yashash huquqiga ham ega bo‘lmas edi.
.
.
.
.
.
1qism tugadi✅
Davomi bor.......
Gʻoya toʻliq 100℅ menga tegishli emas! Bilasiz doim ogohlantiraman va oʻzimniki boʻlmagan narsani meni demayman! Mazkur hikoya gʻoyasi yoqib qolgani uchun uni oʻzimning qolipimda boshqattan yozyapman‼️ Asl varianti umuman boshqacha.