CHOʻL ATIRGULI
[ хикоя биринчи крил алифбосида ëзилди. Бироз пастрок тушсангиз лотин алифбосида хам ëзилган ]
[ хикоя биринчи крил алифбосида ëзилди. Бироз пастрок тушсангиз лотин алифбосида хам ëзилган ]
Бугун мамлакат ҳудудида байрам шукуҳи сезилиб турарди. Деярли 1ярим йил давом этган уриш ниҳоят тугади ва душман мамлакат таслим бўлиб Вуян давлати тасарруфига ўтди.
Кўча бўйлаб парадлар уйиштирилди бугун ғалаба билан қайтаётган аскарларни кутиб олиш куни эди.
18март бўлишига қарамай негадир тўсатдан қор ёғиб атрофни оқ зарга буркади. Ҳаво бироз совуқ бўлсада мамлакат аҳолиси аскарларнинг келишини томоша қилишарди. Аҳоли икки томонга тизилиб олишган улар орасига қолдирган улкан майдондан эса минглаб аскарлари бир хил тартибда юриб боришарди.
Аскарларнинг етакчи қисмида 12қора кийимдаги аскарларни сезмаслик иложсиз эди.
Бўйи баланд кўзлари ўткир ўзига ҳос келишган юзга эга аммо кўзларида ўлимнинг акси бор бўлган эркак аскарлар қаторига етакчилик қилиб олдимларди. Унинг ортида эса у каби қора зирҳ кийган 11 аскар ва уларнинг ортида мамлакатнинг маҳсус зирҳини кийган минглаб аскарлар ҳаракатланишарди.
- Булар қора иблисларми? ) оломон орасидан бир аёл шеригига қараб шивирлади.
- Нима ўлгинг келяптими? Эшитмаганмисан улар бу номни ёқтиришмайди ва бу сўз кимнинг оғзидан чиқса уни дарҳол ўлдиришади.)
- Ростанми? шу қадар шавқацизми? Аҳр улар уришда ғалаба қозонган мамлакат қаҳрамонлари эмасми?)
- Тўғри улар сабаб уришда ғалаба қилдик аммо бу уларни маҳлуқ эканлигини ўзгартирмайди. Менинг амакиваччам ҳам оддий аскар ва унинг айтишича бу гуруҳнинг сардори бўлмиш ревенор ҳар куни 1қизни ўлдиракан ва унинг юрагини ермиш )
- Бақирма! Ҳамма эшитишини ҳоҳлайсанми? Ҳаётинг керакмасми?) икки аёл биргаликда ғийбат қилишда давом этишди. Аскарлар ва уларнинг саркардалари атрофдаги оломонга эътибор бермай шаҳдам қадамлар билан бош сарой томон юришда давом этишарди.
- Хоним!!! Бу нима деганингиз? Нега зиёфатга боришни истамайсиз?.) ёши 40дан ошган хизматкор ҳафа бўлиб малика ҳаюнга қаради.
- Зиёфат уриш қаҳрамонлари учун уюштирилмоқда у ерда бўлишим аҳмоқлик. Ҳатто борсам ҳам ҳеч ким мени сезмайди. Ундан кўра олча дарахти боғида сайр қиламан)
- Йўқ! Маликам кўрмадингизми бугун қор ёғган ҳаво ҳам совуқ боғда сайр қилишнинг нега кераги бор?. Юринг зиёфатга тайёрланайлик агарда зиёфатга бормаганингиздан император ҳабар топсачи? Илтимос ўзингизга муаммо ортирманг бекам). Хизматкор аёл малика ялингандек қараб гапирди.
- инсу энага ҳавотир олманг отам ҳеч қачон менга қизиқиш билдирмайди зиёфатга бораманми ёки йўқ унга барибир. У ерга борсам ўша такаббур шаҳзода ва маликаларни кўришимга тўғри келади.)
- Улар такаббур бўлишсада сизнинг биродарларингиздир. Бу мамлакатнинг 5чи маликаси сифатида бошқа маликалар билан бир ерда бўлишингиз керак!) энага инсу қайсарлик билан маликага тушунтиришда давом этди.
- энгаааа мен бари бир зиёфатга бормайман. Олча дарахти майдонига бораман бугун зиёфат туфайли боғда ҳеч ким бўлмайди бу сайр учун ажойиб имкон эмасми?) малика қувонч билан жилмайиб энагани ҳавотирга соларди.
- маликам нега ўша боғни бунчалар ёқтирасиз? Ҳамда ўша боғ барча учун ёпиқ ҳатто валиаҳд шаҳзода ҳам у ерга киролмайди у ерда фақат император ва қироличага руҳсат берилган. Агарда қўлга тушсангиз албатта сизни жазолашади
- Агарда қўлга тушмасам жазолашмайди сиз менинг йўқлигимни билдирмай туринг. ) Ҳаюн жилмайдида эшик ташқарисида ҳеч ким бор йўқлигини текширгач қувноқ кайфиятда чиқиб кетди.
- Бу иш яхшилик билан тугамайди..) энага хўрсиниб қўйди.
Олча дарахтлари боғи............
Олча дарахти бахорда биринчи бўлиб гуллайдиган дарахтлар сирасига киради. Олча дарахти аллақачон гуллади аммо об ҳаво ўзгариб қор ёғди. Оппоқ қор улкан боғни қопланди ва жуда гўзал мўъжизавий манзарани ҳосил қилди.
Мазкур боғ шахсан императорнинг буйруғи билан қурилган бўлиб ҳатто малика ва шаҳзодалар ҳам кириши тақиқланган эди. Аммо Ҳаюн бу буғни жуда ҳам ёқтирар, атрофдаги соқчилардан беркиниб боғга кирарди.
Боғ жуда катта, олча дарахтлари тартиб билан экилган ва яхши парваришланган.
Ҳаюн ўзининг махфий йўли билан боғга кираркан қаршисидаги манзарадан ҳайратда қолди.
Атроф тўлиқ оппоқ рангда фақатгина олча гулларининг бироз пушти бўлган гуллари ажралиб турарди.
- Жуда гўзал) Қиз кенг жилмайиб ҳитоб қилди. Чўккалаб ўтирдида нозик бармоқларини совуқ қорга текказди...
Бармоқ учига теккан совуқ уни бироз титратди.
- Қиш аллақачон тугаган бўлсада ерларимиздан кетишни ҳоҳламаяпти шекилли) Қиз ўзига ўзи минғиллаб атрофга қарашда давом этди.
Орадан ярим соат ўтди. Ҳаюн гуллаган олча дарахтлари атрофида сайр қилди ва ниҳоят совуқни сеза бошлади. Устида қалин жунли ёпинчиқ ҳам камлик қила бошлади.
- Саройга қайтишим керак шекилли. Агарда шамоллаб қолсам энагадан яна гап эшитаман.) Ҳаюн ортга бурилиб чиқиш томон юраркан бирдан қандайдир шовқинни эшитди.
Қиз бирдан қотиб қолди ҳали ерга қўйишга улгурмаган чап оёғи ҳавода қотиб қолди.
- Қироличам боғ жуда чиройли шундай эмасми...) бир қанча аёлларнинг ҳушчақчақ овози эшитилди.
Ҳаюн уларни дарҳол таниди бу қиролича ва унинг бир қанча хизматкорлари эди. 1қиролича вафот этганидан кўп ўтмай қирол Янги қироличани тайинлади.
Янги қиролича ҳаюнни ёқтирмас доим ундан айб топишга ҳаракат қиларди. Ҳаюн негалигини билмасди.
- Жин урсин агарда қиролича шу ердалигимни билиб қолса бошим балога қолади.) Ҳаюн ҳавотир билан атрофга қараб яшириниш учун жоя излади.
Боғни ўраб турган баланд дервордан ошиб тушолмасди. У кирган махфий тешик қиролича келаётган жойда жойлашган эди. Қиз атрофга қараб таловсизланаркан бирдан деворлар орасида соқчилар учун қурилган панагоҳга кўзи тушди.
- Бу олча гуллари қироличамизга жуда ўхшайди. Чиройли ва бардошли) .. Овозлар тобора яқинлашиб келаркан Ҳаюн узун этакларини йиғдида ўша панагоҳ томон югурди.
Қиз ҳансираганча гуриб ниҳоят панагоҳга етиб келди аммо бирдан қўрқиб кетди. Панагоҳ 2кишини суғдириши мумкин бўлган кенгликда эди аммо қора либос кийган баланд бўйли эркак барча ерни тўсиб қўйган эди.
- А?) Ҳаюн ҳайрон ва қўрқув билан бошини кўтариб эркакнинг юзига қаради. Эркак гўё уни сезмагандек нигоҳи бўшлиққа қаратилган эди. У қизга умуман эътибор бермасди.
Ҳаюн нима қилиш кераклигини ўйларкан яқинлашиб келаётган қадам товушларини эшитди. Қиролича бериши мумкин бўлган жазони ўйлаб танаси титраб кетди.
Қўрқув тасиридами ёки совуқ ҳаво туфайлими ўйлолмай қолди. Тобора яқинлашиб келаётган қадам товушлари юрагининг тезроқ уришига сабаб бўлди.
Қизнинг ортиқ ўйлашга вақти қолмай тезда қаршисидаги эркакнинг узун ҳалатини кўтариб ичига кирди.
Эркак баланд бўйли кенг ва мушакли танага эга эди. Унинг танаси қўпол ёки у қадар катта эмасди.
Ҳаюннинг танаси эркакникига нисбатан анча кичик бўлгани сабабли у эркакнинг узун ерга тегиб турган ҳалати ичига яришинида уни сезиш иложсиз эди.
Яхшиямки эркак ҳеч қандай реакция билдирмади у шунчаки ҳайкал каби қотиб туришда давом этди.
..
..
..
..
[ Lotin alifbosida ]
Bugun mamlakat hududida bayram shukuhi sezilib turardi. Deyarli 1yarim yil davom etgan urish nihoyat tugadi va dushman mamlakat taslim boʻlib Vuyan davlati tasarrufiga oʻtdi.
Koʻcha boʻylab paradlar uyishtirildi bugun gʻalaba bilan qaytayotgan askarlarni kutib olish kuni edi.
18mart boʻlishiga qaramay negadir toʻsatdan qor yogʻib atrofni oq zarga burkadi. Havo biroz sovuq boʻlsada mamlakat aholisi askarlarning kelishini tomosha qilishardi. Aholi ikki tomonga tizilib olishgan ular orasiga qoldirgan ulkan maydondan esa minglab askarlari bir xil tartibda yurib borishardi.
Askarlarning yetakchi qismida 12qora kiyimdagi askarlarni sezmaslik ilojsiz edi.
Boʻyi baland koʻzlari oʻtkir oʻziga hos kelishgan yuzga ega ammo koʻzlarida oʻlimning aksi bor boʻlgan erkak askarlar qatoriga yetakchilik qilib oldimlardi. Uning ortida esa u kabi qora zirh kiygan 11 askar va ularning ortida mamlakatning mahsus zirhini kiygan minglab askarlar harakatlanishardi.
- Bular qora iblislarmi? ) olomon orasidan bir ayol sherigiga qarab shivirladi.
- Nima oʻlging kelyaptimi? Eshitmaganmisan ular bu nomni yoqtirishmaydi va bu soʻz kimning ogʻzidan chiqsa uni darhol oʻldirishadi.)
- Rostanmi? shu qadar shavqatsizmi? Ahr ular urishda gʻalaba qozongan mamlakat qahramonlari emasmi?)
- Toʻgʻri ular sabab urishda gʻalaba qildik ammo bu ularni mahluq ekanligini oʻzgartirmaydi. Mening amakivachcham ham oddiy askar va uning aytishicha bu guruhning sardori boʻlmish revenor har kuni 1qizni oʻldirakan va uning yuragini yermish )
- Baqirma! Hamma eshitishini hohlaysanmi? Hayoting kerakmasmi?) ikki ayol birgalikda gʻiybat qilishda davom etishdi. Askarlar va ularning sarkardalari atrofdagi olomonga e'tibor bermay shahdam qadamlar bilan bosh saroy tomon yurishda davom etishardi.
- Xonim!!! Bu nima deganingiz? Nega ziyofatga borishni istamaysiz?.) yoshi 40dan oshgan xizmatkor hafa boʻlib malika hayunga qaradi.
- Ziyofat urish qahramonlari uchun uyushtirilmoqda u yerda boʻlishim ahmoqlik. Hatto borsam ham hech kim meni sezmaydi. Undan koʻra olcha daraxti bogʻida sayr qilaman)
- Yoʻq! Malikam koʻrmadingizmi bugun qor yogʻgan havo ham sovuq bogʻda sayr qilishning nega keragi bor?. Yuring ziyofatga tayyorlanaylik agarda ziyofatga bormaganingizdan imperator habar topsachi? Iltimos oʻzingizga muammo ortirmang bekam). Xizmatkor ayol malika yalingandek qarab gapirdi.
- insu enaga havotir olmang otam hech qachon menga qiziqish bildirmaydi ziyofatga boramanmi yoki yoʻq unga baribir. U yerga borsam oʻsha takabbur shahzoda va malikalarni koʻrishimga toʻgʻri keladi.)
- Ular takabbur boʻlishsada sizning birodarlaringizdir. Bu mamlakatning 5chi malikasi sifatida boshqa malikalar bilan bir yerda boʻlishingiz kerak!) enaga insu qaysarlik bilan malikaga tushuntirishda davom etdi.
- engaaaa men bari bir ziyofatga bormayman. Olcha daraxti maydoniga boraman bugun ziyofat tufayli bogʻda hech kim boʻlmaydi bu sayr uchun ajoyib imkon emasmi?) malika quvonch bilan jilmayib enagani havotirga solardi.
- malikam nega oʻsha bogʻni bunchalar yoqtirasiz? Hamda oʻsha bogʻ barcha uchun yopiq hatto valiahd shahzoda ham u yerga kirolmaydi u yerda faqat imperator va qirolichaga ruhsat berilgan. Agarda qoʻlga tushsangiz albatta sizni jazolashadi
- Agarda qoʻlga tushmasam jazolashmaydi siz mening yoʻqligimni bildirmay turing. ) Hayun jilmaydida eshik tashqarisida hech kim bor yoʻqligini tekshirgach quvnoq kayfiyatda chiqib ketdi.
- Bu ish yaxshilik bilan tugamaydi..) enaga xoʻrsinib qoʻydi.
Olcha daraxtlari bogʻi............
Olcha daraxti baxorda birinchi boʻlib gullaydigan daraxtlar sirasiga kiradi. Olcha daraxti allaqachon gulladi ammo ob havo oʻzgarib qor yogʻdi. Oppoq qor ulkan bogʻni qoplandi va juda goʻzal moʻjizaviy manzarani hosil qildi.
Mazkur bogʻ shaxsan imperatorning buyrugʻi bilan qurilgan boʻlib hatto malika va shahzodalar ham kirishi taqiqlangan edi. Ammo Hayun bu bugʻni juda ham yoqtirar, atrofdagi soqchilardan berkinib bogʻga kirardi.
Bogʻ juda katta, olcha daraxtlari tartib bilan ekilgan va yaxshi parvarishlangan.
Hayun oʻzining maxfiy yoʻli bilan bogʻga kirarkan qarshisidagi manzaradan hayratda qoldi.
Atrof toʻliq oppoq rangda faqatgina olcha gullarining biroz pushti boʻlgan gullari ajralib turardi.
- Juda goʻzal) Qiz keng jilmayib hitob qildi. Choʻkkalab oʻtirdida nozik barmoqlarini sovuq qorga tekkazdi...
Barmoq uchiga tekkan sovuq uni biroz titratdi.
- Qish allaqachon tugagan boʻlsada yerlarimizdan ketishni hohlamayapti shekilli) Qiz oʻziga oʻzi mingʻillab atrofga qarashda davom etdi.
Oradan yarim soat oʻtdi. Hayun gullagan olcha daraxtlari atrofida sayr qildi va nihoyat sovuqni seza boshladi. Ustida qalin junli yopinchiq ham kamlik qila boshladi.
- Saroyga qaytishim kerak shekilli. Agarda shamollab qolsam enagadan yana gap eshitaman.) Hayun ortga burilib chiqish tomon yurarkan birdan qandaydir shovqinni eshitdi.
Qiz birdan qotib qoldi hali yerga qoʻyishga ulgurmagan chap oyogʻi havoda qotib qoldi.
- Qirolicham bogʻ juda chiroyli shunday emasmi...) bir qancha ayollarning hushchaqchaq ovozi eshitildi.
Hayun ularni darhol tanidi bu qirolicha va uning bir qancha xizmatkorlari edi. 1qirolicha vafot etganidan koʻp oʻtmay qirol Yangi qirolichani tayinladi.
Yangi qirolicha hayunni yoqtirmas doim undan ayb topishga harakat qilardi. Hayun negaligini bilmasdi.
- Jin ursin agarda qirolicha shu yerdaligimni bilib qolsa boshim baloga qoladi.) Hayun havotir bilan atrofga qarab yashirinish uchun joya izladi.
Bogʻni oʻrab turgan baland dervordan oshib tusholmasdi. U kirgan maxfiy teshik qirolicha kelayotgan joyda joylashgan edi. Qiz atrofga qarab talovsizlanarkan birdan devorlar orasida soqchilar uchun qurilgan panagohga koʻzi tushdi.
- Bu olcha gullari qirolichamizga juda oʻxshaydi. Chiroyli va bardoshli) .. Ovozlar tobora yaqinlashib kelarkan Hayun uzun etaklarini yigʻdida oʻsha panagoh tomon yugurdi.
Qiz hansiragancha gurib nihoyat panagohga yetib keldi ammo birdan qoʻrqib ketdi. Panagoh 2kishini sugʻdirishi mumkin boʻlgan kenglikda edi ammo qora libos kiygan baland boʻyli erkak barcha yerni toʻsib qoʻygan edi.
- A?) Hayun hayron va qoʻrquv bilan boshini koʻtarib erkakning yuziga qaradi. Erkak goʻyo uni sezmagandek nigohi boʻshliqqa qaratilgan edi. U qizga umuman e'tibor bermasdi.
Hayun nima qilish kerakligini oʻylarkan yaqinlashib kelayotgan qadam tovushlarini eshitdi. Qirolicha berishi mumkin boʻlgan jazoni oʻylab tanasi titrab ketdi.
Qoʻrquv tasiridami yoki sovuq havo tufaylimi oʻylolmay qoldi. Tobora yaqinlashib kelayotgan qadam tovushlari yuragining tezroq urishiga sabab boʻldi.
Qizning ortiq oʻylashga vaqti qolmay tezda qarshisidagi erkakning uzun halatini koʻtarib ichiga kirdi.
Erkak baland boʻyli keng va mushakli tanaga ega edi. Uning tanasi qoʻpol yoki u qadar katta emasdi.
Hayunning tanasi erkaknikiga nisbatan ancha kichik boʻlgani sababli u erkakning uzun yerga tegib turgan halati ichiga yarishinida uni sezish ilojsiz edi.
Yaxshiyamki erkak hech qanday reaksiya bildirmadi u shunchaki haykal kabi qotib turishda davom etdi.