CHOʻL ATIRGULI
[ хикоя биринчи крил алифбосида ëзилди. Бироз пастрок тушсангиз лотин алифбосида хам ëзилган ]
Қизнинг ортиқ ўйлашга вақти қолмай тезда қаршисидаги эркакнинг узун ҳалатини кўтариб ичига кирди.
Эркак баланд бўйли кенг ва мушакли танага эга эди. Унинг танаси қўпол ёки у қадар катта эмасди.
Ҳаюннинг танаси эркакникига нисбатан анча кичик бўлгани сабабли у эркакнинг узун ерга тегиб турган ҳалати ичига яришинида уни сезиш иложсиз эди.
Яхшиямки эркак ҳеч қандай реакция билдирмади у шунчаки ҳайкал каби қотиб туришда давом этди..
Қадам товушлари жуда яқин келди. Ҳаюнинг танаси титраб кўзларини юмди. Лаблари орасида шивирлаб уни сезиб қолишмасликларини сўраб илтижо қиларди.
Қиролича ва хизматкорлар панагоҳ ёнидан ўтиб кетишаркан улар табиий равишда қора кийимдаги эркакни сезишди.
Қиролича бирдан боғга қайси аҳмоқ киришга журат этганига ҳайрон қолди аммо эркакга яқиндан қараганида ва бу қора ҳалатли эркак уриш қаҳрамони Ревенор эканлигини кўргач бироз ҳайратланди.
- Саркарда Ревенор бу ерда нима қиляпсиз? ) қиролича мақоми саркардадан баланд бўлсада қиролича қаршисидаги эркакга ҳурмат билан мурожаат қилишга мажбур эди аҳр бу оддий саркарда эмас балки Қора иблислар бошлиғи эди.
Ревенор исмини эшитган Ҳаюн Ҳайрат билан кўзларини катта очди. Наҳотки у Қора иблислар сардорига шу қадар яқин турарди. Аммо асосий сабаб шуки нега у ҳали ҳам тирик???? Асл Ревенор аллақачон унинг бошини ўзининг ўткир қиличи билан сапчадек узиб олган бўларди.
Бошидан бери бўшлиққа тикилиб турган ревенорнинг кўзлари қироличага қаратилди. Қироличага бундай очиқдан очиқ қараш албатта оғир жиноят аммо ревнор каби инсон учун бу истисно эди.
- Тоза ҳаво). Ревенор табиатдан жуда оз сўзли инсон ҳозир ҳам бутун бошли гапни 2сўз билан ифодалади.
- Оҳ? Ҳа тоза ҳаво олиш мақсадида сайрга чиқдингизми. Мен ҳам боғни томоша қилиш учун келгандим. Қор ёғиб боғ янада чиройли бўлибди...) қиролича гапини давом этаркан бирдан Эркакнинг совуқ овози янгради.
- Шовқинли ) Буни эшитгач қиролича ҳайратда қолди қаршисидаги эркак уни шовқинли аёл деб атади ва у албатта бундан ғазабланди аммо очиқчасига айтолмади.
- Ундай бўлса мен саркардани ёлғиз қолдираман. Тоз ҳаводан баҳраманд бўлинг)
Ревенор жавоб бермади нигоҳини яна боғга қаратилди. Қиролича бундай уяциз муомиладан жудаям ғазабланди. У бир давлат қироличаси эди тож кийганидан бери ҳеч ким уни этиборсиз қолдиришга журат этмаган эди. Бугун эса у шовқинли деб тана қилинди ва унинг сўзлари бутунлай этиборсиз қолдирилди.
Қиролича ғазабдан қизарган юзи билан Ревенорга оҳирги бор қаради ва юзини буриб унинг олдидан ўтиб кетди.
Аёлларнинг қадам товушлари узоқлашар экан Эркакнинг ҳалатининг ичига яширинган Малика Ҳаюн эҳтиёткорлик билан ёруғликка чиқди.
- Менга ёрдам берганингиз учун раҳмат. Сизни безовта қилганим учун эса кечирасиз) Ҳаюн ҳаяжон ва қўрқув билан шошиб гапирди. Эркак гапириш учун оғзини очганида.
- Шовқинлими? Кечирасиз! Мен сизни бошқа безовта қилмайман бемалол манзарадан роҳатланинг Ҳайр яна бир бор раҳмат) ҳаюн нафас олмай тезликда гапирди сўнг эркакнинг жавобини кутмай шошиб чиқиш эшиги томон юрди тўғрироғи югурди десак ҳам бўлади.
Ревенор шошиб қочиб кетаётган қизнинг ортидан қараркан қошлари чимирилди.
Ревенор бугун саройга у учун уюштирилган зиёфатга ташриф буюрди. Атрофдаги иккиюзламачи вазири азанлар, ҳамда ўз қизларини унга тиқиштираётган император уни жиркантирди.
Унинг умри жанг майдонида ўтган ва бу каби зиёфатлар у учун эмасди. Атрофдаги мусиқа ва меҳмонларнинг шовқини туфайли боши оғрий бошлади. Яна бироз турса кимнидир ўлдириб қўйишини билиб зиёфат залидан чиқиб кетди.
Иложи борича тинчроқ жой қидираркан олча дарахти боғига кўзи тушди. Дарвоза олдида турган соқчилар уни кўриб титраб кетишди. Бошида боғга фақат император ва қиролича кириши мумкинлигини айтишди аммо ревенорнинг биргина норози нигоҳи уларни шу қадар қўрқитдики соқчилар тезда дарвозани очиб унга киришга руҳсат беришди.
Ревенор боғга қизиқмади унга шунчаки бироз тинчлик керак эди. Девор ёнида жойлашган панагоҳга бориб ўтирди ва шунчаки дам олди.
Уни маҳсус тарбиялашгани туфайли ревенорнинг эшитиш қобилияти оддий одамдан 10карра кучлироқ шу сабабли у узоқдаги барча товушни эшитиши мумкин. Аммо бу қобилиятнинг ёмон томони ҳам мавжуд. Ҳаддан ташқари кучли эшитиш қобилияти инсонни ақилдан оздириши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида одамлар шовқини, қучларнинг овози, кимнингдир нафас олиши, бир бирига тегаётган дарахт шохлари, узоқда суҳбатлашаётган соқчиларнинг шовқинини эшитиш инсонни ақилдан оздириши мумкин аммо ревенорнинг чидамлилиги туфайли у ақилдан озмасди аммо боши оғриб ғазабланади.
Бутун дунёнинг шовқини ўчиришни истайди.
Боғ зиёфат залидан кўра бироз тинчроқ бўлгани учун Ревенор бироз тинчиланди.
Боғга кирган қадам товушини эшитганида бироз хириллади. Одам ундан 600метрча узоқда бўлсада Ревенор унинг нафас олиш ҳамда юрак уриш товушини эшитди. Бу оддий ёш қиз эканлигини тушунгач унга қизиқишини йўқотди.
Ярим соатдан сўнг боғга яна бир гуруҳ аёллар кирди. Боғда одамларнинг кўпайиши ревенорга ёқмади. Ўзи томон югуриб келаётган қизни сезди ҳам индамай туришда давом этди.
Бундай кичик танага эга қиз у учун зерикарли эди. Аммо тўсатдан содир бўлган иш уни бироз ҳайратлантирди. Кичкина қиз унинг ҳалатини кўтариб унинг ёпинчиғи остига яширинди.
Ревенор онгсиз равишда қўлини ҳанжари томон олиб борди аммо қизалоқнинг қўрқувдан тез ураётган юрак товушини эшитгач фикридан қайтди.
Бу каби қўрқоқ ва нимжон қизни ўлдириш у учун уят эди. Бир оздан сўнг қиролича келди Ревенор бу шовқинли такаббур қиролича билан суҳбатлашишни ҳоҳламади. Суҳбат яна 2дақиқа давом этса қироличани ўлдирган бўларди унинг бошини оғритувчи шовқин чиқаргани учун.
Қиролича кетгач унинг ҳалати остига яшириниб турган қиз шошиб чиқдида унга тезда гапириб қочиб кетди.
Ревенор 2чи бор ҳайратланди. Шу кунга қадар ревенорнинг 3қонуни бор бор эди. 1чиси ўзи руҳсат бермаса унга яқин келиш мумкин эмас.
2чиси унинг сўзини бўлиш мумкин эмас.
3чиси унинг буйруғига амал қилиш шарт.
Аммо бироз олдин қочиб кетган қиз аллақачон 2қоидани бузган эди.
Ревенор нега бу қизни ўлдирмаганига тушуна олмади аммо кўп ўйлашни ҳам ҳоҳламади шунчаки қизнинг заиф ва қўрқоқлигини баҳона қилди.
Qizning ortiq oʻylashga vaqti qolmay tezda qarshisidagi erkakning uzun halatini koʻtarib ichiga kirdi.
Erkak baland boʻyli keng va mushakli tanaga ega edi. Uning tanasi qoʻpol yoki u qadar katta emasdi.
Hayunning tanasi erkaknikiga nisbatan ancha kichik boʻlgani sababli u erkakning uzun yerga tegib turgan halati ichiga yarishinida uni sezish ilojsiz edi.
Yaxshiyamki erkak hech qanday reaksiya bildirmadi u shunchaki haykal kabi qotib turishda davom etdi..
Qadam tovushlari juda yaqin keldi. Hayuning tanasi titrab koʻzlarini yumdi. Lablari orasida shivirlab uni sezib qolishmasliklarini soʻrab iltijo qilardi.
Qirolicha va xizmatkorlar panagoh yonidan oʻtib ketisharkan ular tabiiy ravishda qora kiyimdagi erkakni sezishdi.
Qirolicha birdan bogʻga qaysi ahmoq kirishga jurat etganiga hayron qoldi ammo erkakga yaqindan qaraganida va bu qora halatli erkak urish qahramoni Revenor ekanligini koʻrgach biroz hayratlandi.
- Sarkarda Revenor bu yerda nima qilyapsiz? ) qirolicha maqomi sarkardadan baland boʻlsada qirolicha qarshisidagi erkakga hurmat bilan murojaat qilishga majbur edi ahr bu oddiy sarkarda emas balki Qora iblislar boshligʻi edi.
Revenor ismini eshitgan Hayun Hayrat bilan koʻzlarini katta ochdi. Nahotki u Qora iblislar sardoriga shu qadar yaqin turardi. Ammo asosiy sabab shuki nega u hali ham tirik???? Asl Revenor allaqachon uning boshini oʻzining oʻtkir qilichi bilan sapchadek uzib olgan boʻlardi.
Boshidan beri boʻshliqqa tikilib turgan revenorning koʻzlari qirolichaga qaratildi. Qirolichaga bunday ochiqdan ochiq qarash albatta ogʻir jinoyat ammo revnor kabi inson uchun bu istisno edi.
- Toza havo). Revenor tabiatdan juda oz soʻzli inson hozir ham butun boshli gapni 2soʻz bilan ifodaladi.
- Oh? Ha toza havo olish maqsadida sayrga chiqdingizmi. Men ham bogʻni tomosha qilish uchun kelgandim. Qor yogʻib bogʻ yanada chiroyli boʻlibdi...) qirolicha gapini davom etarkan birdan Erkakning sovuq ovozi yangradi.
- Shovqinli ) Buni eshitgach qirolicha hayratda qoldi qarshisidagi erkak uni shovqinli ayol deb atadi va u albatta bundan gʻazablandi ammo ochiqchasiga aytolmadi.
- Unday boʻlsa men sarkardani yolgʻiz qoldiraman. Toz havodan bahramand boʻling)
Revenor javob bermadi nigohini yana bogʻga qaratildi. Qirolicha bunday uyatsiz muomiladan judayam gʻazablandi. U bir davlat qirolichasi edi toj kiyganidan beri hech kim uni etiborsiz qoldirishga jurat etmagan edi. Bugun esa u shovqinli deb tana qilindi va uning soʻzlari butunlay etiborsiz qoldirildi.
Qirolicha gʻazabdan qizargan yuzi bilan Revenorga ohirgi bor qaradi va yuzini burib uning oldidan oʻtib ketdi.
Ayollarning qadam tovushlari uzoqlashar ekan Erkakning halatining ichiga yashiringan Malika Hayun ehtiyotkorlik bilan yorugʻlikka chiqdi.
- Menga yordam berganingiz uchun rahmat. Sizni bezovta qilganim uchun esa kechirasiz) Hayun hayajon va qoʻrquv bilan shoshib gapirdi. Erkak gapirish uchun ogʻzini ochganida.
- Shovqinlimi? Kechirasiz! Men sizni boshqa bezovta qilmayman bemalol manzaradan rohatlaning Hayr yana bir bor rahmat) hayun nafas olmay tezlikda gapirdi soʻng erkakning javobini kutmay shoshib chiqish eshigi tomon yurdi toʻgʻrirogʻi yugurdi desak ham boʻladi.
Revenor shoshib qochib ketayotgan qizning ortidan qararkan qoshlari chimirildi.
Revenor bugun saroyga u uchun uyushtirilgan ziyofatga tashrif buyurdi. Atrofdagi ikkiyuzlamachi vaziri azanlar, hamda oʻz qizlarini unga tiqishtirayotgan imperator uni jirkantirdi.
Uning umri jang maydonida oʻtgan va bu kabi ziyofatlar u uchun emasdi. Atrofdagi musiqa va mehmonlarning shovqini tufayli boshi ogʻriy boshladi. Yana biroz tursa kimnidir oʻldirib qoʻyishini bilib ziyofat zalidan chiqib ketdi.
Iloji boricha tinchroq joy qidirarkan olcha daraxti bogʻiga koʻzi tushdi. Darvoza oldida turgan soqchilar uni koʻrib titrab ketishdi. Boshida bogʻga faqat imperator va qirolicha kirishi mumkinligini aytishdi ammo revenorning birgina norozi nigohi ularni shu qadar qoʻrqitdiki soqchilar tezda darvozani ochib unga kirishga ruhsat berishdi.
Revenor bogʻga qiziqmadi unga shunchaki biroz tinchlik kerak edi. Devor yonida joylashgan panagohga borib oʻtirdi va shunchaki dam oldi.
Uni mahsus tarbiyalashgani tufayli revenorning eshitish qobiliyati oddiy odamdan 10karra kuchliroq shu sababli u uzoqdagi barcha tovushni eshitishi mumkin. Ammo bu qobiliyatning yomon tomoni ham mavjud. Haddan tashqari kuchli eshitish qobiliyati insonni aqildan ozdirishi mumkin.
Bir vaqtning oʻzida odamlar shovqini, quchlarning ovozi, kimningdir nafas olishi, bir biriga tegayotgan daraxt shoxlari, uzoqda suhbatlashayotgan soqchilarning shovqinini eshitish insonni aqildan ozdirishi mumkin ammo revenorning chidamliligi tufayli u aqildan ozmasdi ammo boshi ogʻrib gʻazablanadi.
Butun dunyoning shovqini oʻchirishni istaydi.
Bogʻ ziyofat zalidan koʻra biroz tinchroq boʻlgani uchun Revenor biroz tinchilandi.
Bogʻga kirgan qadam tovushini eshitganida biroz xirilladi. Odam undan 600metrcha uzoqda boʻlsada Revenor uning nafas olish hamda yurak urish tovushini eshitdi. Bu oddiy yosh qiz ekanligini tushungach unga qiziqishini yoʻqotdi.
Yarim soatdan soʻng bogʻga yana bir guruh ayollar kirdi. Bogʻda odamlarning koʻpayishi revenorga yoqmadi. Oʻzi tomon yugurib kelayotgan qizni sezdi ham indamay turishda davom etdi.
Bunday kichik tanaga ega qiz u uchun zerikarli edi. Ammo toʻsatdan sodir boʻlgan ish uni biroz hayratlantirdi. Kichkina qiz uning halatini koʻtarib uning yopinchigʻi ostiga yashirindi.
Revenor ongsiz ravishda qoʻlini hanjari tomon olib bordi ammo qizaloqning qoʻrquvdan tez urayotgan yurak tovushini eshitgach fikridan qaytdi.
Bu kabi qoʻrqoq va nimjon qizni oʻldirish u uchun uyat edi. Bir ozdan soʻng qirolicha keldi Revenor bu shovqinli takabbur qirolicha bilan suhbatlashishni hohlamadi. Suhbat yana 2daqiqa davom etsa qirolichani oʻldirgan boʻlardi uning boshini ogʻrituvchi shovqin chiqargani uchun.
Qirolicha ketgach uning halati ostiga yashirinib turgan qiz shoshib chiqdida unga tezda gapirib qochib ketdi.
Revenor 2chi bor hayratlandi. Shu kunga qadar revenorning 3qonuni bor bor edi. 1chisi oʻzi ruhsat bermasa unga yaqin kelish mumkin emas.
2chisi uning soʻzini boʻlish mumkin emas.
3chisi uning buyrugʻiga amal qilish shart.
Ammo biroz oldin qochib ketgan qiz allaqachon 2qoidani buzgan edi.
Revenor nega bu qizni oʻldirmaganiga tushuna olmadi ammo koʻp oʻylashni ham hohlamadi shunchaki qizning zaif va qoʻrqoqligini bahona qildi.
[ 3 qism tugadi ]
Fikrlarni kutib qolaman qanchalar aktiv boʻlib fikr bildirsangiz koʻproq reaksiya bossangiz hikoyaning 4 chi qismi shu qadar tez chiqadi