Ходимларга қўйиладиган талаб ва бошқа маълумотлар қуйидаги файл ичида батафсил ёзилган:
Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази бизнес-аналитик бўйича маҳаллий ходимларни ишга қабул қилиш учун очиқ танлов эълон қилади.
(Аризалар 2023 йил 24 сентябрь 18:00га қадар қабул қилинади)
- Ҳудудда янги тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда эҳтиёжларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
- Тадбиркорлик ғояларига бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ва уларни мувофиқлаштириш;
- Ҳудудга мос бизнес ғояларни ва лойиҳаларни шакллантириш учун лозим бўладиган ўрганишлар олиб бориш;
- Стартап лойиҳаларни тайёрлаш ва шакллантириш;
- Тадбиркорлик ғоялари ва лойиҳаларнинг истиқболлилиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун таҳлил қилиш;
- Тадбиркорлик фаолиятларини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириб бориш;
- Иш берувчи ташкилот мақсадларидан келиб чиқиб, қонунчилик доирасида бошқа вазифалар юклатилиши мумкин.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Иқтисодиёт, математика, маркетинг, молия, банк, информатика, менежмент соҳаларидан камида биттаси бўйича олий маълумот;
- Аналитик ва мантиқий фикрлаш қобилияти (ёзма тест ўтказилади, тест намунаси илова қилинади, камида 80%га бажарилиши керак);
- Чет тилларини билиш (усунлик берилади);
- Мураккаб ностандарт масалаларни ечишга қизиқиш ва таҳлил соҳасида ривожланиш истаги;
- Тадбиркорлик ғояларини оддий тилда ифодалай олиш ва барча қатлам вакилларига етказа олиш қобилияти;
- Юқори иш самарадорлиги, ишда аниқлик, натижа учун масъулият;
- Ўз фикрларини оғзаки ва ёзма равишда тўғри ифодалаш қобилияти;
- Компьютер ва интернет имкониятларидан фойдаланиш кўникмаси юқорилиги;
- Яхши мулоқот қобилиятлари, ўзаро функционал тақсимланган жамоа билан ишлаш қобилияти;
Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума,
Дам олиш куни: шанба, якшанба.
Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача.
Иш жойи: Хоразм вилояти Урганч шаҳри.
Расмий кафолатланган иш ҳақи; иш формати – офис ва иш жойи замонавий технологиялар билан жиҳозланган; бюрократиянинг йўқлиги, масалалар тезда кўплаб тасдиқларсиз ҳал қилинади.
Бизнес-инкубатор ва мураббийлик марази фаолияти давомида ходимлар мунтазам ўқитилиб малакаси ошириб борилади.
Ташкилот номи: “DATA START” МЧЖ
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Маърифат МФЙ, Фаязов кўчаси, 3-уй
Телефон рақам: +99895-336-88-86
Электрон манзил: [email protected]
Қўшимча маълумот: Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш – 2 фаза” лойиҳасида доирасида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази ташкил этилиши муносабати билан 5 та истиқболли ходимлар ишга қабул қилинади. Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази бизнес ғояларни шакллантириш (тадбиркорларни, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни), тадбиркорликка ўргатиш, уларга бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга ёрдамлашиш, молиялаштириш йўлларини топишга ёрдам қилиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга тушиб кетгунча мураббийлик қилиш фаолияти билан шуғулланади.
Маълумотномангиз (объективка, резюме, CV)ни телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда юқорида келтирилган электрон манзилларга ҳамда нусхасини [email protected] электрон манзилига юборишингизни сўраймиз. Танлов куни ва жойи тўғрисида қўшимча маълумот берилади.