Cодда Бухгалтерия
1- Бўлим. Бухгалтерия ҳисоби хақидаги асосий тушунчалар билан танишамиз.
1-Дарс 1. Активлар ва Пассивлар
Корхона эгалик қилган жами нарсалар ё активга , ёки пассивгв таъаллуқли бўлади.
Актив – бу нима
Актив – бу корхона эгалик қилган: кассадаги, сефйлардаги, банкдаги хисоб рақамидаги пул маблағлари, дебиторлардан ундириладиган пул маблағлари, станоклар, машина ва асбоб-ускуналар, товарлар ва омборлардаги хом-ашъё ва материаллар, ишлаб чиқарилган махсулотлар.
Яъни Актив бу– самарали фойдаланиш натижасида иқтисодий самара , фойда олиш мумкин бўлган жамики нарсалардир.
Активларнинг 3-та асосий хусусияти:
1. Корхонага тегишлиги;
2. Пул кўринишига эга ( бухгалтерияда барча активлар пул кўринишида ҳисоб қилинади);
3. Эгасига фойда келтиради.
Расмий тилда ёзилиши:
! Активлар – иқтисодий фаолиятда фойда олиш учун фойдаланилиши мумкин бўладиган хўжалик бойликларнинг жами элеменларидир.
Пассив – бу
Пассив – бу активларни яратиш манбаидир Корхонада қаердан активлар пайдо бўлганини кўрсатади – таъсисчиларнинг пайларидан (устав каиталини ташкил қилишда), қарз маблағларидан, кредитлардан, контрагентлардан қарздорлик ва бошқа молиялаштириш манбаларидан. Бошқача қилиб айтганда пассив – бу корхона томонидан бажарилиши керак бўлган мажбуриятлардир.
Пассивлар активларни ташкил қилади.
Пассивларга қуйидагилар киради: