October 27, 2021
5 та савол ва тавсиялар.
Инсон ўзини севимли сохасини ва ҳаётидаги ўрнини топиш учун қуйида саволларга жавоб топиш керак.
- Мен қайси сохада жамиятга энг кўп фойда келтираман?
- Қайси сохада текинга ишлашга тайёрман?
- Қайси сохада кечаси 2-3да ишлашга тайёрман?
- Қайси сохада бутун умр бўйи ишлашга тайёрман?
- Қайси сохада ишлаб турган вақтим жоним олинса беармон кетаман?
Ёши катта инсон бўлса, мавжуд фаолиятини рисқи келиб турган бўлса, бирданига у эшикни ёпишлик тавсия қилинмайди. "Тўғри" деб топган сохасига секин аста трансформация қилиб ўтиши керак бўлади.
1 йил учун 10та ишни ёзиб чиқиш керак. Бу 10 та ишни йил якунида бажарганда, "Бу йил самарали ўтди" дея оладиган буюк ишлар бўлиши керак. Кунига эрталаб ўқиб ва ёзиб такрорлаб чиқиш керак.