1С Бухгалтерия базани янгилаб олиш.

1С Бухгалтерия редакция 3.0 версияни янгилаб олиш учун ИТС обуна (ИТС подписка) актив бўлиши керак. Акс холда янгилаб бўлмайди.

Эслатма. Обновление қилишдан аввал базадан чиқиб (тармоқда бўлса барча фойдаланувчилар чиқиши шарт) архив олиш керак.

Администрирование бўлимига ўтиб Интернет-поддержка и сервисы гипериловаси танланади.

Интернет-поддержка и сервисы ойнасида Обновление версии программы иловасига босилса очилади.

Автоматическая проверка обновлений ни Отключено белгилаб қўйиш тавсия этилади. Сабаби 1с дастур ишга туширганда ҳар гал текширишга вақт кетади.

Обновление программы га ўтилганда, агар обновление чиққан бўлса қуйидаги кўринишда ойна очилади. Агар хали янги обновление чиқмаган бўлса ноактив холатда бўлади.

Далее тугмаси босилади.

Аввал интернет орқали обновление файли юклаб олинади. Интернет тезлиги нисбатида вақт кетади.

Янгиланиш жараёни давом этаётганда компьютер ўчиб қолмаслиги шарт. Ўчиб қоладиган бўлса шу база очилмаслик хавфи юқори бўлади. Шу сабаб ДоИмО янгилашдан аввал базани архив олиш керак.

Далее тугмаси босилади.

Янгилаш учун бироз вақт кетади.

Янгилаш амаллари тугагандан кейин шу кўринишда ойна чиқади ва 1с дастурда ишни давом эттирсангиз бўлади.

Яна бир мухим эслатма. 1С Предприятие Платформасини обовление қилиш тавсия қилинмайди. 1С Бухгалтерия Ўзбекистон учун версияси учун 8.3.16 оптимал хисобланади. Охирги чиққан платформада база ишламай қолади.