November 6

М.В.ЛОМОНОСОВ НОМИДАГИ МОСКВА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Айни вақтда биз таълим-тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, муаллимлар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим марказлари билан илмий-педагогик ҳамкорликни кучайтириш, ўқув –тарбия жараёнларига замонавий таълим ва ахборот технологияларини, янги ўқув методикаларини жорий этиш бўйича ҳали олдимизда кўплаб долзарб вазифалар турганини яхши англаймиз ва уларнинг ечими устида доимий иш олиб борамиз”. Шу маънода Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари хориждаги ўз шериклари, жумладан, Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар, олий таълим муассасалари билан икки томонлама ва кўп томонлама илмий ҳамкорлик олиб бормоқдалар.
Айни дамда Бухоро давлат университетининг ўзбек тилшунослиги ва журналистика кафедраси профессорлари ф.ф.д. (DSc) Б.С.Жамилова ҳамда ф.ф.д.(DSc) Г.И.Тоирова халқаро муносабатларнинг замонавий тизимини шакллантириш, илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик ишлари, янги ўқув методикаларини ўрганиш ва жорий этиш мақсадида Россия Фанлар Академиясининг В.В.Виноградов номидаги рус тили институти профессор Маргарита Ивановна Чернышева ҳамда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари кафедраси мудири, профессор Алексей Владимирович Муравёв ва доцент Кораев Тимур Казбекович билан ҳамкорлик ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар. Шу билан бирга соҳада ҳали бажарилиши лозим бўлган муаммолар, жумаладан: - ўзаро илмий алоқалар бўйича янгича тизим яратиш; - хорижий давлатлар илмий муассасалари билан мустақил равишда, тенг шериклик асосида ишлаш тажрибаси ўрганиш; - яратиладиган илмий ишланма ва илмий мақолларни ҳаммуаллифликда нашр этиш, ҳамраҳбарликда илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш. тилшунослик ва медиакоммуникация йўналишида профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш, талабалар иштирокида ёзги мактаб лойиҳасини ривожлантириш борасидаги аниқ дастурий режалар тузилди. Бундай ҳамкорлик ўзбек олимларининг хорижий давлатлардаги йирик нуфузли илмий анжуманларидаги иштироки, илмий салоҳиятининг ортиши, хорижий грантлар бўйича илмий-тадқиқотлар олиб боришга, пировард натижада ҚС жаҳон университетлари рейтингида Бухоро давлат университетининг академик обрўсини оширишга шарт- шароит яратади.