Жарқўрғон туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат хавфсизлиги бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди.
Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 мартдан 15 майга қадар “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда, мазкур акция доирасида туман СЭО ва ЖС бўлимида ходимларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилди, Жумладан Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори юзасидан тиббиёт ходимларига бериладиган устамалар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шуннингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-35 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги ПФ 60-сонли Фармони, Шунингдек, Меҳнат кодекси моддалари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган "Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" тадбири юзасидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тушунтириб ўтилди.