October 13, 2019

Замонавий хаёт тарзининг яна бир зарари ёхуд орқа ичак муаммоларининг хавфсиз ечими.

arch2o.com

Модерн ва ривожланган хаёт тарзимиз жуда кўп қулайликлар келтириш билан бирга, йиллар давомида муаммоларга хам олиб келмоқда. Масалан: синтетик матолар (чўзилмайди, аммо аллергия чақиради), компьютер ва гаджетлар (тез ва қулай, зарарини эса ўзингиз биласиз). Бу галги мақолада ҚАБЗИЯТ(хамда геморрой)га сабаб бўлувчи замонавий “унитаз” хамда бу зарарни бартараф этишнинг табиий ечими хақида маьлумот берамиз.

sg.asianparent.com

Туғри, орқа ичак муаммоларини сабаблари кўп (нотўғри овқатланиш, буқоқ, неврологик касалликлар, ўтириб ишлаш, авитаминоз, стресс ва б.), лекин уларни хал этишга келганда (туғри овқатланиш, клетчаткага бой махсулотлар, эрталабки 1 стакан “кипяток” ва кечга кефир) дангасалик ёки эьтиборсизлик қиламиз. Тўғрими...?! Бу ечим эса оригинал ва онсон.

Дунё бўйича сурункали қабзият(хамда геморрой) муаммоси билан хар 5 одамдан 1 таси қийналади (манба https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC4459612/). Айниқса ривожланган давлатларда бу холат кўп кузатилади. Қабзиятни тери, асаб ва жигарга зарари хақида биламиз. Агар “Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?” – десангиз, жавоб: Ичакларни вазифаси сўриш, яьни нима бўлишидан катьий назар. Демак чиқинди вақтида чиқиб кетмаса у қайта сўрилишга махкум. Айниқса суюқ қисми тезроқ сўрилиб ахлат қуюқлашади (қабзият). Илмий мақолалар хажми бўйича дунёга машхур Springer Nature журнали маьлумотига кўра дефекация яьни “катта хожат”айнан унитазда бўлганлиги учун юқоридаги муаммоларга туртки бўлиши аниқланди. Бу маьлумотда илмий тадқиқот батафсил ёритилган https://link.springer.com/article/10.1023/A:1024180319005

Замонавий унитаз билан қабзият(хамда геморрой) боғлиқлигини дефекация жараёнида аноректал бурчак (anorectal angle) қаттиқ букилиб жойлашиши билан исботланади. Яьни ахлат чиқиш йўли букилиши хисобига, биз бу холатда қорин пресси мускулларини зўриқтиришга мажбур бўламиз. Бу эса ўз навбатида бизга бўйсунадиган ташқи сфинктерга хам босим берилиши(веналар эзилиб геморрой хосил бўлиши)га олиб келади.

drjockers.com

Юқоридаги расмда бу холатни бартараф этиш ёритилган: оёқлар тагини табуретка ёки бирор бир буюм билан кўтариш хисобига аноректал бурчак тўғриланган хамда ахлат йўли текисланган (Агар сизда хожатхона эскича "ўра" кўринишида бўлса, хурсанд бўлаверинг). Тиззалар чаноқдан юқорида.

Агар яна хам тўлиқроқ маьлумот олмоқчи бўлсангиз интернетда анча. “What is the Right posture for pooping?” ёки “Equipment for right defecating” деб қидирув берсангиз бас. Бу муаммо ва ечимлар уялишга сабаб бўлиши керак эмас. Инсон ўз хаётини ва саломатлигини яхшилаш учун харакат қилмаслиги - уят!

Маьлумот ўрнида, биринчи унитазни 1596-йил Қиролича Елизавета I учун Д.Харрингтон кашф қилган. Кўп ўтмай бу кашфиёт унутилган ва XIX-асрга келиб тикланган.

https://t.me/healthyfamilyuz20