Бўлажак фарзандимиз жинси кимга боғлиқ?
Бу галги мавзу кўпчилик жуфтларни қийновчи саволга жавоб беради. Бу мақола оилаларни мустахкамлаш ва фарзандларга жинсидан қатьий назар тўғри хамда тўлақонли эътибор бериш учун тайёрланди.
1. Бўлажак фарзанд жинси қачон хал бўлади?
Уруғланиш пайтида! Аёл организми хар ой хайз циклида уруғланишга лаёқатли бўлган ТУХУМ ХУЖАЙРАни ажратади. Эътибор берамиз аёл ажратган бу тухум хужайра доимий бир хил "Х", эркакдан эса шу тухум хужайрани уруғлантира оладиган сперматозоидлар ажралади. Сперматозоидлар "Х" ёки "У" бўлади! 2 хил бўлади ЭРКАКда.
2. Нима қилсам ўғилли бўламан?
Буни танлаш сизни қўлингизда эмас! Юртимиз қонунларига кўра, хар бир хомиладор скринингдан ўтказилади. 2-скрининг пайти (20 хафтадан кейин) хомила жинси хақида билиш мумкин (баъзан яна хам эртароқ). Лекин бу пайтга келиб аборт қилиш қонунан мумкин эмас! Хомила 22 хафталик бўлгач "аборт" эмас "бола тушириш" деб бахоланади ва жиноий жавобгарликка тортилади (ўзи умуман соғлиқ томондан кўрсатма бўлмаса мумкин эмас). Шунинг учун хам хомиладорлик хафтасига қараб 22 хафталиккача гинекология бўлимида, 22 хафталикдан кейин тўғруқ бўлимига қабул қилинади.
3. Бу скрининг 100% тўғри кўрсата оладими?
Ха, деярли! Хозирги аппаратлар аниқ кўрсатиш имкониятига эга. Лекин хомиладан олинган қон генетик текшируви 100% кўрсата олади. Ривожланган давлатларда қўлланилади.
4. Қази, бедана тухуми истеъмол қилиш, юзида холи бор қизга уйланиш буларни бўлажак фарзанд жинсига ахамияти борми?
Умуман ахамиятсиз! Буларни барчаси эртак. Тушунинг бу генетик танлов. Унга таъсир қилиш мумкин эмас.
5. ЭКО усули билан болани жинсини танлаш мумкинми?
Ха ва йўқ! ЭКО усули бўлажак бола жинсини 100% аниқликда олдиндан хал қила оладиган ягона усул. Лекин бутун дунё Биоэтика сохаси ва қонунлари буни таъқиқлаган (Дунёда жинслар мувозанати бузилиб кетади!).
Демак, фарзанд жинси фақат ЭРКАКларга боғлиқ бўларкан. (5 та қизли бўлганингда аёлингни умуман айби йўқ!)
Тўғри тарихан кўпчилик балолар аёллар туфайли содир бўлгандир, лекин дунё тан оладиган бир ажойиб гап бор: "Хар бир буюк эркак ортида доимо бир буюк АЁЛ туради"
https://t.me/healthyfamilyuz20