Тамаки чекувчилар учун махсус.
Эьтиборингизга тамаки хақида "яхши" ва жуда ёмон маълумотларни савол - жавоб кўринишида тақдим қиламан.
1. Сигарет чекишнинг фойдаси борми?
Бор. Хозиргача бир неча илмий текширувлар ўтказилган. Чекиш Паркинсон касаллигини, ярали некротик колит (СО яллиғланишни пасайтиради) ва семизликда (никотин метаболизм стимулятори) ижобий таьсирлари кузатилган. Шуни ёдда тутиш керакки, хавфли ўсмалар хам оздиради.
2. Теримдаги муаммолар билан чекиш ўртасида боғлиқлик борми?
Ха. Тамаки таркибидаги моддалар кучли оксидловчи (тўқималарни зарарловчи) бўлганлиги учун уларга организмнинг барча антиоксидант (зараланишга қарши) витаминлари (А, С, Е ва б.) ва микроэлементлари (цинк) ишлатилади. Аслида улар терининг қуёш нури таьсирида зарарланиши ва қаришига қарши (айниқса юз ва қўлда) ишлатиларди. Кашандаларда доимо авитаминоз бўлади (юзда тошма, доғ, айниқса қуёшли кунда, соч тўкилиши ва экзема).
3. Сигаретни ташласам тери муаммоларим кетадими?
Албатта, тери хар 27 кунда янгиланади. Фақат А, С, Е витаминлари кўп бўлган махсулотларни хам кўпроқ истеьмол қилинг (балиқ, сарёғ, кўкатлар ва б.).
4. Потенцияга сигаретни таьсири қандай?
Ёмон. Потенцияга таьсири цинк ва антиоксидант тизимини (А, С, Е витамин ва б.) сарфлаб ташлаш хамда инсонни рохатланишини таьминловчи бахт гормони – дофаминга таьсири билан боғлиқ (аввалига стимуляция қилади, кейин пасайишига олиб келади). Майда қон томирларни зарарланиши буни яна хам оғирлаштиради.
5. Нега кўпчилик чекувчилар туалетда сигарет чекади?
Катта хожатни енгиллаштиради. Сурункали тамаки чекиш эндоген опиоидлар (организмнинг ички наркотиклари) ва ичак харакатини кучайтирувчи (дофамин) моддаларини аввалига ошириши, кейинчалик эса уларнинг ўрнини эгаллаб олиб камайтириши билан боғлиқ. Бошида ич келишини яхшилайди, кейинчалик сигаретсиз ич келмайдиган холатга олиб боради. Шунақа айёр.
6. Бувам 30 йилдан бери сигерет чакадилар, яқинда инфаркт бўлдилар. Докторлар сигарет чекишни таъқиқлашмабди фақат камайтиришибди. Буни қандай тушуниш мумкин?
Юрак инфарктига сигарет туртки бўлган, лекин узоқ йиллик стажи бор одамга инфарктдан сўнг сигарет чекишни таьқиқлаш бемор ахволини яна хам оғирлашишига (стресс) олиб келади. Айрим манбаларда эса фақат зарар бўлиши айтиб ўтилган (қайта инфаркт 3 баробар ошади).
7. Нечта сигарет чексам зарар қилмайди?
Ўлимга олиб келувчи барча касалликлар 1 дона сигарет чеккан одамда умуман чекмаганларга қараганда 50-90% ошади. Статистика маьлумотларига қараганда чекишнинг асоратидан ўлган кишиларнинг оилаларида молиявий ахвол кескин ёмон (ўлишгача бутун оила бюджети тамом бўлади. Астма, ХОБЛ, инсульт, инфаркт ва рак дорилари жуда қиммат).
8. Никотини паст ва ароматли сигарет оддийларига қараганда зарарсизроқми?
Албатта йўқ. Никотини паст "light" сигаретларни зарари бошқа турдагилари билан бир хил. Масалан: сиз 1.0 ёки 0.4 чакканингиз билан реал сўриладигани 0.1. Қолгани қайта тутун билан чиқади ёки бронхларда ўтириб, тонг азондаги балғамли йўталингиз билан чиқади. Ароматли турларига келсак, уларни зарари оддийларига қараганда хавфли. Ўрганиб қолиш ва бир умрлик чекувчига айланиш юқори хамда чакувчи болаларни катталар томонидан аниқланишини яширади. Шунинг учун кўпгина давлатлар ароматли тамакини таьқиқлаган. Сиз мактабда ўқийдиган болангиз чекишини хохламайсизку, тўғрими?
Азизлар, қандай хаёт йўлини танлаш хар биримизни ўз ихтиёримизда. Саломат бўлинг.
"Чекишни ташлаш жуда онсон, мен ўзим минг марта ташлаганман" - Марк Твен
https://t.me/healthyfamilyuz20