ЦИСТИТНИ ЁШИ УЛУҒЛАРДА ДАВОЛАШ НЕГА ҚИЙИН?
Симптомлари:
- Тез-тез ва кам миқдорда сийдик ажратиш;
- Сийдик ажратганда ачишиш;
- Чаноқ сохасида нохушлик;
- Тана хароратини ошиши (37.3-37.7) ва б.
Агар юқоридаги симптомлар кузатилаётган бўлса, СИЙДИК ТАХЛИЛЛАРИ топшириш шарт. Конкрет цистит диагнози тасдиқланиши керак
Ёши катта аёлларда, айниқса кўп туғруқ бўлган бўлса бачадонни пастга тушиши (птоз) кузатилади. Натижада олдинги томондаги сийдик пуфагига босим қилиб худди циститга ўхшаш белгилар беради. Давоси пластик операция.
ИЧАКЛАР МИЛЛИАРДЛАБ БАКТЕРИЯЛАРГА ТЎЛА, УЛАР ХАЗМ ҚИЛИШДА ХАМДА АЙРИМ КЕРАКЛИ ВИТАМИНЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ҚАТНАШАДИ. СИЙДИК ЙЎЛЛАРИ СТЕРИЛ ЯЪНИ МИКРОБЛАРДАН ХОЛИ. ИЧАКЛАРДАГИ БАКТЕРИЯЛАР СИЙДИК ЙЎЛИГА ТУШСА УЛАРДА ЯЛЛИҒЛАНИШ ЧАҚИРАДИ (ЦИСТИТ, ПИЕЛОНЕФРИТ, ПРОСТАТИТ, УРЕТРИТ)
Цистит тасдиқлансаю, лекин тўғри даволанишга қарамасдан қайталанаверса, нотўғри тахорат ёки элементар гигиенага риоя этмаслик сабаб бўлади. Цистит даво курсини эрта тўхтатиб қўйиш ва нотўғри антибиотик танлаш хам олиб келади. Айрим холларда яширин қандли диабетнинг илк белгиси бўлиши мумкин (қандли диабетда махаллий иммунитет тушиши жинсий ва сийдик йўллари инфекцияларига мойиллик яратади).
Хулоса қилиб сизда ёки яқинларингизда цистит ва унинг белгилари такрорланаверса қуйидаги қоидаларга риоя қилишни тавсия қиламан:
1) Сийдик умумий анализи топширинг, агар қайталаган бўлса сийдикни эктиринг хамда антибиотик сезгирлигини аниқланг;
2) Тайинланган даво курсини охиригача олиб боринг, дориларни вақтида қабул қилинг;
3) Ёши улуғларда қандли диабетга шубхаланинг;
4) Гинеколог кўригидан ўтказинг, "матка" пастга тушиб қолиши (птоз) холати хам циститга сабаб бўлиши ёдингизда бўлсин;
5) Ўзингиз хар кунги гигиенага риоя қилинг ва ёши катта онахонларни хам сизга ўхшаб хар куни аврати тозаланиши ёдингизда бўлсин!
6) Тахоратни тўғри олинг ва аврат тозаланганда олдиндан орқа томонга қараб ювининг, орқа авратга қўлланилган сочиқ ёки салфеткани асло олд авратга теккизманг (олд авратга алохида ишлатинг ёки аввал олд авратни артинг)!
7) Катта хожатда хам 6 - қоидага амал қилинг.
Шахсий врачлик тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки буни кўпчилик билмайди. Хеч кимни камситиш ниятим йўқ, лекин бу қоидаларга риоя қилмаган хонадонларни умумий хусусияти бор - хонадан сийдик хиди келади. Ўргатинг, ёши улуғларга тушунтиринг, ўзингиз амал қилинг. Онангиз ёки бувингиз гигиенасига эътиборли бўлинг.
Маълумот фойдали бўлган бўлса, бошқаларга хам улашинг. Саломат бўлинг.
BIZNING SOG'LOM OILA канали