January 19, 2020

Аллергия ёки астмадан узоқ йиллар қийналаётган беморлар учун.

Мақола реклама ёки тижорий мақсадда эмас, умидсиз яшаётган беморлар учун бир имкон яратиш ниятида тайёрланди.

eufic.org

Орамизда озиқ-овқатларга, чангга хатто турмуш ўртоғига аллергияси борлар учрайди (хазиллашаётганим йўқ, эрига аллергияси бор аёлларда бепуштлик кузатилади, Шуварский пробаси билан аниқланади). Аллергик хасталиклар ичида хаёт сифатини кескин пасайтирадигани албатта бронхиал астмадир. Бу мақолада сизларга аллергия ва астмани тушунтириб, гапни узоқдан олиб келиш ниятим йўқ. Бугунги гаплашадиган даво усулимиз илмий исботланган, лекин кўпчилигимизга нотаниш АСИТ – аллерген специфик иммунотерапия хақида бўлади.

healthline.com

АСИТ сизда мавжуд аллергия қўзғатувчисини аниқлаб, махсус лабораторияда тайёрланган, тозаланган ва дозаланган ўша қўзғатувчини тананангизга аста-секин дозасини оширган холда киритиш ва унга бўлган сезгирлигингизни пасайтиришга қаратилган.

Масалан, сизда терак гулига аллергия бор, синама қўйиб аниқланди. Махсус иммунологик заводда ишлаб чиқарилган “Терак гули аллергени” организмингизга минимал дозада юборилади (иньекция ёки тил остига). Сизда касаллик қўзғатмайдиган минимал дозаси кунлар давомида секин-аста кўтариб борилади. Маълум кунга келиб (хаммада хар хил) бахор пайти хавода учадиган дозадаги терак гулига аллергия кузатилмайдиган даражага етилади. Танангиз терак чангига мослашади.
verywellhealth.com
shutterstock.com

Бу усул фақат йилнинг ҚИШ фаслида ва республика аллергология - иммунология марказларида амалга оширилади!!!

Усул қиммат ва узоқ вақт олади, хатто ойлар кетиши мумкин. Шунинг учун сиздан улкан САБР талаб қилинади. Бундан ташқари, аллерген сифати юқори бўлиши, сизда битта моддага аллергия бўлиши (агар бир неча хил моддага бўлса даво мураккаблашади), махсус тайёргарликдан ўтган врач иммунолог – аллерголог, шокка қарши дори билан таъминланган муолажа хонаси бўлиши шарт. Энг асосийси, сиздаги касаллик хақиқатдан аллергик эканлиги исботланиши лозим (тери пробаси, Ig E, спироматрия билан). Психоген (асабдан) ва замбуруғли астмалар/тошмаларда ёндашув бошқачароқ.

freepik.com

Давони бевосита бажарувчиси иммунолог-аллерголог мутахассисдир. Афсуски, ахоли орасида иммунологларнинг ахамияти хақида етарли тушунча йўқ. Кўпчилик шифокорлар хам бунга эътибор беришмайди. Аслида бу докторлар аллергиядан ташқари, юзлаб хасталикларни тўғри даволашга йўл кўрсата оладиган ягона мутахассислардир (иммунопатиялар, Ди-Жорджи синдроми, Ig A нефропатия, сурункали хомила тушиши ва хкз.).

АСИТ хақида батафсил танишиб чиқиш учун видео (инглиз тилида русча субтитрлари билан).

Агар маълумот сизга фойдали бўлган бўлса оиламизга мархамат)

БИЗНИНГ СОҒЛОМ ОИЛА канали учун махсус. Саломат бўлинг.