October 15, 2019

БОШИ ОҒРИМАГАН КИМ БОР? (БОШ ОҒРИҒИ ХАҚИДА БАТАФСИЛ)

medicalnewstoday.com

Бош оғриғи хақида тўғри ва энг охирги маьлумотларни расмий манбаларга асосланиб тақдим қиламиз. Мақола тиббий маьлумоти бўлмаган хамда тиббий маьлумотга эга ўзбек контенти учун бўлиб, унда берилган дориларни шифокор кўрсатмасисиз қўлламасликни тавсия қиламиз. Хар бир дорини қарши кўрсатмаси бор.

Келинг сарлавхадаги саволга жавоб бериб кўрамиз. БЖССТ (рус. ВОЗ; инг. WHO) – бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маьлумотига кўра, бош оғриғи (БО) хаммада учрайди. Дунё ахолисининг ярми шу йилни ўзида камида бир бора БО ўтказган.

https://www.who.int/ru/news-room/fact-sheets/detail/headache-disorders

Эьтиборли жихати, БО га бутун дунёда эьтибор берилмайди, касаллик сифатида қаралмайди. Чунки бундан одам ўлиб қолмайди ва у оғриқ қачондир қолади (90% холларда). Лекин инсонни ўз хаётидан завқланиб яшаши ва тўлиқ бахтли умр кечиришига халал бериши табиий. Агар ўқитувчи, киракаш ёки сотувчи БО туфайли ишга 1 кун чиқмаса молиявий зарар кўради, куч топиб чиққан холатда етарли даражада ўз вазифаларини бажармайди ёки албатта ким биландир конфликтга боради.

Тиббиётда хам БО бўйича муаммолар етарли. Тўғрисини айтганда, неврологларгина адекват даво қилишига мақола охирида тушуниб етамиз. Аслида БО билан барча шифокор тўғри курашиши шарт. Тиббиётдаги фаолиятимни тез тиббий ёрдамда бошлаган пайтларимда классик мигрень ёки кластер бош оғриғи билан оғриган холатларда ноўрин ва қиммат бўлган МРТ, МСКТ тайинланганини хамда барчаси “тоза” чиққан холларда (“103” да хам) НЦД, ВСД, ситуацион невроз ёки АГ (артериал гипертензия) ва баьзан “турмуш қурсен яхши бўб кетасан” ташхиси қўйилганига гувох бўлганман. “Ха ўзи бизда хамма докторла тупой” дийдиганлар учун маьлумот: юқоридаги расмий сайтда айтилишича, АҚШда хар йили мигрень билан хаста беморларнинг 1/3 қисмига нотўғри диагноз қўйилади ва хато даволанади, Америкада!

Хўш, унда тўғри даволаш ва тўғри диагноз қўйишни ўрганамизми?! Кеттик.

БО асосан 2 та катта гурухга бўлинади БИРЛАМЧИ (асосий касаллик БО) ва ИККИЛАМЧИ (бошқа касаллик туфайли. Масалан: ўсма, гайморит). Айрим манбаларда 3га хам бўлишган, аммо тушуниш учун шу етарли.

me.me

Бирламчи БОга асосан киради (тепада расми):

1. Мигрень;

2. Зўриқиш бош оғриғи (рус. Головной боль напряжение; инг. Tension headache);

3. Кластер БО.

Уларни клиник симптомлари билан ажратиб олиш мумкин ва айнан клиник кўрик диагноз қўйишга асос бўлади (МРТ шартмас барака топкур)!

МИГРЕНЬ - кўпинча балоғат ёшидан кейин пайдо бўлиб, 30-45 ёшларда кўп учрайди. Хомиладорликда, климаксдан кейин камайиши ва аёлларда 3 баробар кўп учраши билан гормонлар ахамияти борлигини тушунтириш мумкин (серотонинэргик).

hmccentre.com

Белгилари:

1) Бир томонлама пульссимон БО (бошга болға билан тинимсиз ураётганлик ёки бошингизни томири уриши билан ритмик оғриқ хисси);

2) Кўнгил айниши, баьзан қусиш;

3) Ёруғлик ва шовқин БОни кучайтириши;

4) Иш фаолиятига кескин таьсир қилади, яьни “приступ” пайтида ишлай олмайсиз.

medscape,com

Мигренни кўп турлари бор, юқоридаги шикоятларга қўшимча тананинг ярми худди инсультга ўхшаб вақтинча ишламай қолиш хисси, оғриқ томондаги кўзни қисқа вақтга кўрмай қолиши (тез ёрдам ва қабул бўлимларида ситуацион невроз дея нотўғри олиб борилади; “истерика қивотти” дея эьтибор берилмайди) ва болаларда бош эмас, қорин оғриғи билан намоён бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, 99% мигрень аурали ёки аурасиз бўлади. Тасаввур қилинг юқоридаги асосий белгилар бошланишидан 5-60 минут олдин “хозир бошланади, кўзларим жимирлаяпти” дейсиз ва хақиқатан мигрень хуружи бошланса, демак АУРАЛИ МИГРЕНЬ ташхиси тайёр, акс холда АУРАСИЗ. Кам холларда мигрень статуси (72 соатдан ортиқ мигрень атакаси) учрайди ва у шифохонада даволанишга мухтож.

Давоси:

1. Эрготамин;

2. ТРИПТАНлар:

3. НПВС (аспирин, ибупрофен, парацетамол);

4. Наркотик оғриқ қолдирувчилар (статус). Даволаш алохида ёки комбинацияда олиб борилади.

Профилактика:

1. Пропранолол (ўша машхур "анаприлин") ва бошқа носелектив бетта блокаторлар;

2. Верапамил (ва бошқа ККА);

3. Трициклик антидепрессантлар (амитриптилин);

4. Тутқаноққа қарши дорилар – ха, айнан эпилепсия дорилари!!! Биласизми, фаолиятимда бир бемор учраган, у таниқли профессор неврологга борган ва унга Карбамазепин таблеткасини мигрень ташхисига буюрган ва Ўзбекистондаги “БУЮК ДОХТР” лар бўлмиш аптекачи томонидан – “бу тутқанони дорисию! Қайси ахмо сизга ёзди” дея маьлумот берган ва оқибатда бемор ишончи ва даво курси тўхтаган. Узоқ тушунтиришлар натижасида даво тикланган ва у хозир анча бахтли)

Мигренни юзага келтирувчи омиллар: очлик, стресс, хидлар, менструация, секс, кофе, шоколад, сыр ва б. (хаммада хар хил)

ЗЎРИҚИШ БОШ ОҒРИҒИ - БОлари ичида чемпион (энг кўп учрайди), аёлларда кўпроқ.

Белгилари:

1. СИҚУВЧИ, БОСУВЧИ БО бўлиб энса сохаси (халқ тилида “гардоним босиб оғривотти”), бутун бош айланаси (бошга эзиб тасма бойланганлиги хисси, уни бартараф этишда беморлар устидан яна сиқиб рўмол ўраши кўп кузатилади), баьзан бўйин сохаси билан қўшилиб БО;

2. СТРЕССдан кейин, эрталабдан ва кун давомида булади;

3. Ёруғлик, шовқин оғриқни кучайтирмайди ва иш фаолиятига таьсири кам, яьни ишга борса бўлади.

pain-health.com

Даволаш ва профилактикаси оддий:

  1. Илиқ душ;
  2. Ухлаш;
  3. Бош ва бўйин сохаси массажи.

Дорилар ичиш деярли талаб қилинмайди. Чунки юқоридагиларни бажариш БОни йўқотади. Нари борса цитрамон, “эээ у уже манга таьсир қимийди” деётган бўлсангиз мақолани охиригача ўқинг.

КЛАСТЕР БОШ ОҒРИҒИ - 20-40 ёшлардаги эркакларда кўп учрайди. Оғриқ маьлум вақт (хафта, ой) бўлиб ойлаб, йиллаб йўқ булиб кетади. Худди тўп-тўп бўлганлиги учун кластер дейилади.

Белгилари:

1. Жуда кучли, қисқа давом этувчи, бир тарафлама, кўз орқасидаги ва кўз атрофидаги БО;

2. БО хафтанинг ёки ойнинг айни кунларида ва айни соатларида кузатилади (одам буни ёддан этиб беради, масалан: хар йили бахорда, хар ойни охирги 7 кунида ёки хар пайшанба соат 2да);

3. Кўз ёши, бурун оқиши хос. (эркакларни йиғлатворадиган касаллик).

Кам холларда қовоқни осилиб қолиши (птоз), кўз қорачиғи ингичкалашиши (миоз) кузатилиши мумкин. Спиртли ичимликлар, никотини баланд янги сигарет “проба” қилишингиз қўзғатиши мумкин.

movephysiotherapy.com.au

Давоси:

1. 100% ли кислород билан ингаляция (хуруж пайтида);

2. ТРИПТАНлар;

3. Кортикостероидлар (“гормон”; чунки бу БО гистаминэргик хисобланади). Даволаш алохида ёки комбинацияда индивидуал олиб борилади.

Профилактика:

1. Верапамил (ва бошқа ККА);

2. Литий препаратлари.

Юқоридагилар асосий учрайдиган бирламчи БО бўлиб, бевосита касаллик тарихи ёки тиббий хужжатга Аурали мигрень, Зўриқиш бош оғриғи ёки Кластер бош оғриғи дея ташхис қўйишингиз мумкин ва керак. Бу жуда “грамотный” ёндашиш ва тўғри диагноз демакдир (МКБ* – 10 бўйича G42-44 оралиғида кўрсатилган). *ХКТ (рус. МКБ) халқаро касалликлар таснифи.

Яна бир алохида БО, уни ДОРИЛАРНИ НОТЎҒРИ ВА ОРТИҚЧА ИЧИШ ТАЬСИРИДАГИ БОШ ОҒРИҒИ (Rebound headache) деб атаймиз. Ойига 15 кундан ортиқ оғриқ қолдирувчиларни (айниқса коффеин сақловчи “цитрамон”) ичилганда келиб чиқади ва оғриқ сурункали кўринишга ўтади (МКБ-10 G-44.4). БО атипик ва аралаш.

medicalnewstoday.com

Давоси: тайинланган дорини вақтида ичиш, оғриқ қолдирувчиларни максимум 9 кунгача қабул қилиш (триптан ва б.)

Кейинги катта гурух икиламчи бош оғриқлари бўлиб, сабаблари травма, қон босими, ўсма, инсульт ва б. Касалликлар бўлади. (Яьни диагнозга БО сабаб бўлган касаллик қўйилади. Масалан: “ЗЧМТ” бош мия ёпиқ жарохати, “ОНМК” инсульт)

stewardtoday.com

Қизил байроқ белиглари (тез шифокорга учраш ёки тез ёрдам чақириш шарт дегани):

1. тутқанок хуружи билан бўлиши;

2. Бош жарохати натижасидаги кучли БО;

3. Кўнгил айнишисиз қусиш билан бошланган БО;

4. 3-5 секундлик “хаётимдаги энг қаттиқ бош оғриғи” дея таьрифланган БО(айниқса 50 ёшдан кейин);

5. Хушдан кетиш, турғун оёқ ёки қўл харакатини йўқотиш;

6. Нутқ ва эс-хуш бузилиши.

Сўнгсўз. Агар бошингиз оғриётган бўлса ва сиз тиббиёт ходими бўлмасангиз шу мақолани ўқиган шифокорга учранг! Агар сиз шифокор бўлсангиз, албатта мақолани тўлиқ ўзлаштиринг ва беморларингиз, яқинларингизга адекват ёрдам кўрсатинг, обрў орттиринг (неврологлардан узр сўрайман).

Саломат бўлинг.

(Мақола BIZNING SOG'LOM OILA, milliytibbiyot телеграм каналлари хамда meducate.uz сайти учун махсус тайёрланди)