May 14, 2020

Коронавирус пандемиясидан кейин жамият ва технологиялар қандай ўзгаради.

Ушбу миқёсдаги инқироз дунёни тубдан ўзгартириши мумкин. Қандай ишлашимиз ва саёҳат қилишимиздан бошлаб, қандай мулоқот қилишимиз ва бир-биримизга боғланишимизгача ўзгариши мумкин.

 Жамият

 Шахсий хавфли бўлиши мумкин

Энди биз, нарсаларга ёки одамларга ҳар қандай тегиниш ҳақиқий хавф туғдириши мумкинлигини биламиз. Умумий ҳаводан нафас олиш хавфли эканлигини тушунамиз. Ва агар пандемия ўтиб кетса ҳам, бу туйғу одамларда қолади. Бу йилни яшаб ўтганларни ҳеч қачон тарк этмайди.

Қўл силкитишдан ёки юзимизга тегинишдан олдин биз икки марта ўйлаймиз. Кўпчилик, ҳожати йўқ бўлса ҳам, қўлларини ювишга одатланди.

Ёлғизлик кўпчилик учун қулайроқ бўлиб қолиши мумкин. "Онлайн қилиш учун бирон бир сабаб борми?" деб сўраш ўрнига биз "Учрашиш учун бирон бир сабаб борми?" деган саволни берамиз.

 Ватанпарварликнинг янги тури

Кўп мамлакатларда ватанпарварлик армия билан боғлиқ. Аммо сиз вирусни отолмайсиз. Олдинги сафларда бу ерда аскарлар эмас, балки шифокорлар ва ҳамширалар жанг қилмоқда. Мана ҳақиқий қаҳрамонлар.

Ватанпарварлик учун кўплаб янги сабаблар бўлиши мумкин. Аммо бу бошқача бир ватанпарварликдир - ўзларини қурбон қилишга, ўз қўшниларига ёрдам беришга, ҳатто ўзларига зарар етказишга тайёр бўлган одамлар билан бирга бўлиш ғурури. Пандемия тугаши билан биз шифокорлар ва ҳамшираларга худди ҳарбий фахрийларга айтганимиздек "Хизматингиз учун ташаккур!" деймиз. Улар учун ҳайкаллар қурамиз ва транспортда чегирмалар қиламиз, ҳар йили уларнинг шарафига катта байрам қиламиз.

Дунёда поляризацияни қисқариши

Жамиятнинг пандемиядан бошидан кечирган зарбаси бизни тобора кучайиб бораётган сиёсий ва маданий қутбланиш тузоғидан халос қилиши мумкин. У дунёни ҳам, мамлакатни ҳам бирлаштира олади. Бу идеалистик туюлиши мумкин, аммо бунга сабаб, "умумий душман" сценарийси. Бу ўзаро тафовутларни унутиш ва ғалаба учун бирлашиш учун имкониятдир. Энди бутун инсониятнинг умумий душмани бор. Сиз қайси партияга овоз берганингиз ва ҳамёнингизда қанча пул борлиги унга аҳамият бермайди. Сиз муаммога дуч келган қўшнингиз каби ҳимоясизсиз. Пандемия альтруизм, сахийлик ва раҳм-шафқат учун сабаб бўлиши мумкин.

 Ҳақиқий мутахассисларга бўлган ишончнинг ошиши

Сўнгги йилларда, биз хотиржам бўлиб қолдик. Тинчлик, бойлик ва юқори технологиялар бунга сабаб бўлди. Инқироз бу нарсани ўзгартирди.

Биз шифокорлар ва эпидемиологларнинг сўзларини жиддий тингламоқдамиз. Ҳақиқий мутахассисларнинг фикри муҳим ва қадрли бўлди. Энди биз ҳукумат муҳимлигини ва унинг самарадорлигига кўп нарса – бизнинг маошимиз ва ҳаётимиз боғлиқлигини яна тушуна бошладик.

 Технологиялар

 Виртуал ҳақиқатни (VR) ривожланиши

 VR бизга керакли таассуротларни олишга имкон беради. Биз изоляцияда бўлсак ҳам, карантинда ёки ёлғиз бўлсак ҳам. Эҳтимол, шу тарзда биз ушбу пандемияда ёки шу каби пандемия такрорланганда унга мослашишимиз ва хавфсиз қолишимиз мумкин. Сиз VR мосламасини кийиб олганингизни тасаввур қилинг ва тўсатдан сиз синфда, офисда ёки бошқа одамлар билан бўласиз. Бу ёлғизликни ҳис қилмасликка, юзма-юз мулоқотдан қўрқмасликка ёрдам беради.

 Онлайн хизматларнинг чекланишига барҳам бериш

  COVID-19 бизнинг ҳаётимизни онлайн равишда ўтказишга тўсқинлик қиладиган кўплаб сунъий тўсиқларни олиб ташлайди. Албатта, ҳамма нарсани виртуал қилиш мумкин эмас. Аммо ҳозирда фойдали онлайн воситалар сони ақл бовар қилмайдиган суръатларда ўсиб бормоқда. Илгари Интернет бюрократия билан чекланар эди. Инқироз даврида Интернет бизнинг ёрдамчимизга айланиши мумкинлиги ҳукуматларга аён бўлди. Уни қандайдир чеклашга биз яқин орада қайтмаймиз.

Ҳозирда қисман ёки тўлиқ онлайн таълим олиш ҳуқуқини берадиган қонунлар тайёрланмоқда. Кўп оилалар фарзандларининг Интернетда ўқишини одатий усулдан афзал кўриши мумкин. Узоққа бориш шарт эмас, ўқиш нархи камроқ, ётоқхоналар учун пул тўлашингиз шарт эмас. Ва кўплаб мактаб ўқувчилари, келажакдаги талабалар энди кўпроқ Интернетда ўқишни яхши кўришларини тушунишади.

Иш жиҳатидан ҳам. Катта бошлиқларнинг миясида мавжуд бўлган чекловлар камаймоқда. Карантин даврида ходимлар офисда бўлмасдан самарали ишлашлари мумкинлигини тушунадиган ходимларга битта ёки иккита илова юклаб олиш ва раҳбарнинг рухсатини сўраш кифоя қилади.

Йиғилиш ва мажлисларни онлайн режимда жуда муваффақиятли ўтказиш мумкинлиги аён бўлди.

Электрон турмуш тарзи соғломлашиши

Биз ўз қурилмаларимизда кўп вақт сарфлаймиз ва энди уларнинг ёрдами билан қайси жамоаларни яратмоқчи эканлигимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Коронавирус туфайли ижтимоий узоқлашувнинг дастлабки кунларида биз биринчи илҳомлантирувчи мисолларни кўрдик. Юлдузларнинг бепул онлайн концертлари. Мактабларда бекор қилинган кўргазмалар энди ўқувчилар томонидан онлайн кўриш учун жойлаштиришлари ва машҳурлар томондидан боҳоланиши. Йирик бизнесменлар ёш тадбиркорларнинг таклифларини тинглашга вақт топишлари. Йога усталари бепул дарс беришлари.

Инсоннинг сахийлиги ва ҳамдардлиги чегара билмайди. Ўзимиздан: «Мен нима таклиф қила оламан? Менинг ҳаётим, менинг ҳикоям бор. Одамларга нима керак?” деган саволларни сўрасак кифоя.

Маъқул келган бўлса каналимизга обуна бўлинг - https://t.me/soglom_aql