May 11, 2020

Инсон хиссиётлари математикаси: нега одам қариган сари вақт тезлашади.

Дастлаб бир эксперимент қилиб кўрайлик. Унинг учун бизга иккита тош керак бўлади. Бири 100 гр иккинчиси 120 гр. Икки қўлингизга биттадан тошни олсангиз ўртадаги 20 гр. фаркини сезасизми? Бу осон бўлса керак. Энди бир қўлингизга 200 гр. икинчисига эса 220 гр. тошни олсангизчи? Энди фарқини аниқлаш қийинроқ бўлади. 1 кило билан 1 кило 20 грамм ўртасидаги фарқини аниқлаш унданам ҳам қийин бўлади.

Шундай қилиб, биз Эрнст Генрих Веббер томонидан 19 асрда аниқланган ҳулосага келдик. У ҳудди шундай экспериментни ўтказиб, вазнга қараб сезгирлик даражаси ўзгаришини илмий тадқиқотлар натижасида аниқлаган.

Тассавур қилинг кейинги экспериментни ўтказябсиз: сиз тингловчи учун 50 децибел баландликда товуш чикаряпсиз. Энди шу товушни секин аста баландлатяпсиз (лекин биз тингловчи кийнаш максадимиз йук), кайси минимал курсаткичда тингловчи учун товуш баландроқиги билинади. 55 дб бўлса керак хойнахой. Лекин дастлабки товуш баландлиги 70 дб бўлганида тингловчи товуш баландлаганини сезиш учун 77 дб бўлиши керак бўлади. Дастлабки 30 дб учун 33 дб, 100 дб фарқлаш учун 110 дб бўлиши керак бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳар бир ҳолатдаги нисбий фарқ доим 1:10 га тўғри келади.

Демак одам организми табиятан фарқни ажратишда маълум миқдорда эмас балки маълум баробарда сезишга мослашган. (айтайлик ўзгаришни 1,2 миқдорга ўсиш даражасида сезади)

Бирон бир маҳсулот нархини сездирмасдан анча миқдорга ошириш мумкинми?

Мумкин. Мисол учун маҳсулот нархини 1 миллион 350 минг сўмдан 1 миллион 390 минг сўмга оширса, ушбу фарқ 3% ташкил этиб, 50 минг сўмлик махсулотни 90 минг сўмга оширгандақа сезиларли бўлмайди. Иккаласидаям махсулот нархи 40 минга оширилган бўлса хам.

 3 ой муҳлат

Агар сиз бирон бир ҳуқуқбузарлик содир этганигиз учун сизга 3 ой қамоқ жазоси берилиши кутилганида, суд жараёнида сизга 3 ой ўрнига 6 ой жазо тайинланса, қўшилган 3 ой муҳлат жуда катта бўлиб туюлиб, сизни жуда ташвишга солади. Чунки фарқ 100% ташкил қилади. Лекин сиз кутган жазо муддати 3 ой эмас 20 йил бўлганида ва судда сизга 20 йил 3 ой жазо тайинланганида, сиз бунга эътибор бермаган бўлар эдингиз.

 Мана шу сабабли ёшимиз ўтган сари вақт тезлашади.

Сиз 1 ёш бўлганингизда – 1 йил ҳаёт даврингизнинг 100% ташкил этади.

Сиз 50 ёшга тўлган пайтингизда 1 йил бутун ҳаётингизнинг 1/50 қисмини ташкил этади.

Ушбу интерактив жавдвал, сизнинг ҳаёт давомида ҳар бир яшаган йилингиз қай даражада сезилишини кўрсатади.

Оддий қилиб айтганда 10 ёш бола учун 1 йил ҳаётининг 1/10 қисми деб сезилади, 50 ёшлик одам учун эса 1 йил 1/50 дек. 1 ойлик чақалоқ учун 1 хафта ҳаётининг ¼ қисмини ташкил қилиб, унинг учун бу муддат жудда узоқ туюлади.Агар сиз 14 яшар бўлсангиз 1 йил ҳаётингизнинг 7% тенг бўлиб, ҳали ҳам сезиларли муддат. 30 ёшдан кейин вақтнинг тезлашиш даражаси секинлайди ва шу ёшдан кейинги ҳар йилингиз умрингизни ўртача 3% ташкил қилиб, бир ҳилда қисқа бўлиб ўтади. Лекин 50 ёшда 1 йил ўтган ҳаётингизнинг 2% бўлади ва сиз учун ушбу муддатлар сезилмасдан, тез ўтиб кетгандай бўлади.

Шу ўринда вақтни пулга солиштирса бўлади. Вақт ва пулни одамлар сақлайди, тежайди ва ишлатади. Айримлар вақтни пулга тенглаштиради. Бозорда пул кўпайган сари унинг қадри камаяди. Шунга ўҳшаб, канча кўп яшасангиз, ҳар бир яшаган йилингиз қисқа ва тез ўтгандай бўлади. Вақт ҳам инфляция бўлиши мумкин экан!

Ёдингизда бўлсин, агар сиз учун шу йил ўтган йилга нисбатан тезроқ ўтиб кетганга ўхшаса, ажабланманг, шунчаки сизнинг ёшингиз ўтяпти.

Шу сабабли ҳар бир баҳтли онгингизни қадрига етинг, чунки борган сари ушбу дақиқалар тезроқ ўта бошлайди.

Маъқул келган бўлса каналимизга обуна бўлинг - https://t.me/soglom_aql