🌺 УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Муқаддас Ватанимизда халқимизнинг тинч, осойишта кун кечириши Юртбошимизнинг давлатимизда олиб бораётган одилона сиёсатидан далолатдир.Шундай шукроналик кунларга бағишлаб куни кеча Денов туманида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Унда Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров юртимизда ва туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари борасида сўз юритди.
Катта авлод вакилларининг тажрибаси ўрта ва кичик авлод учун ўрнак бўлди. Учрашувда сўзга чиққан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари барчани байрам билан табриклаб, ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгиланаётган Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини билдирдилар.
Ушбу “Уч авлод учрашуви” тадбири барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.