Австралиядаги ёнғинлар табиий офат миқёсига етди
Австралия ўтган йил ноябрь ойидан буён кузатилаётган ўрмон ёнғинларига барҳам бериш учун 1,4 миллиард доллар ажратмоқчи. Офат натижасида вафот этганлар сони 24 кишига етди.
Австралиянинг жануби-шарқий соҳилини қамраб олган ёнғинда маҳаллий ҳайвонот дунёсига сезиларли зарар етди.
BBC рус хизматининг айрим экспертларнинг фикрига таяниб маълум қилишича, ёнғинда 480 миллионга яқин ҳайвонлар нобуд бўлди.
Ёнғинларни ўчириш учун ҳукумат 3000 га яқин аскарни жалб қилди.
Вазият юқори ҳаво ҳарорати ва кучли шамол туфайли янада оғирлашмоқда.
Прогнозларга кўра, шанба куни ҳаво ҳарорати жанубий қирғоқ бўйлаб 40 даражадан юқори кўтарилади, бу эса янги ёнғин ўчоқларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Ичингни тирнайдиган сурат...
Афсуски флора ва фауна бирдек нобуд бўлишда давом этмоқда.