December 11, 2019

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти янада такомиллаштирилади

Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 6 декабрдаги “Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 862-сонли қарори билан, вилоят ҳокимлигида мавжуд ахборот хизматига қўшимча равишда 2 штат бирлигидан иборат Ахборот хизмати шўъбаси ташкил этилди.

Ахборот хизмати шўъбаси вилоятда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш, маҳаллий давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш, шунингдек уларнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқаларини янада яхшилаш мақсадида ташкил этилгани қарорда қайд этилган.

Қарорга мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати шўъбаси ходимлари ўз фаолиятларини олиб боришда вилоят ҳокимига ҳамда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбарига бўйсинадилар.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.