ИНСОНЛАР ОРАСИДАГИ МУРУВВАТНИ ЎЛДИРМАНГ
1880 йил Таиланд маликаси сувга чўкиб ўлди. Унинг қайиғи ағдарилиб кетди. Хос қўриқчиларидан бирортаси ҳам уни қутқаришга журъат қилмади. Унинг чўкишига томошабин бўлишдан бошқасига ярашмади. Чунки Таиланд қонунларига кўра маликага қўлини теккизган кишини ўлим кутар эди.
Бу каби қонунлар инсонлардаги мурувватни ўлдиради.
Бир киши бошқа бировни машинаси билан уриб юборди. У қонга беланди. Ҳайдовчи эса қочиб қолди. Ҳаёт учун курашиб турган у кишининг олдига сиз келиб қолдингиз. Уни машинангизга солиб шифохона сари ўқдек учдингиз. Аммо у йўлда жон берди. Уни сиз уриб юборганлигингизҳақида ўйламасларига кафолатингиз борми?
Шифохонага келган милиция ходимига "мен фақат уни машинамга солиб олиб келдим" десангиз сизни шундай қўйиб юборармикан раҳмат айтиб?!
Ана шундай қилиб инсонлардаги мурувватни ўлдиришади.
Бир ҳикоя бор. Бир киши бир отни ёқтириб қолиб унинг эгасидан отини сотишини сўрайди. От соҳиби кўнмайди. Пулни зиёда беришини айтади. Аммо от соҳиби кўнмайди. Сўнгра у бир ўғрини ёллайди. Ўғри от ўтадиган йўлда ўзини беморликка солиб ётади. Отнинг эгаси келиб уни кўриб раҳми келади. Уни отга миндириб ўзи отни етаклаб олади. Отга минган ўғри отни қамчилаб қочиб қолади.
Отнинг соҳиби унга бақиради:
"Биров сўраса отни сотиб олдим дегин. Акс ҳолда инсонларда мурувват қолмайди. Бир-бирларига ёрдам беришмайди!".
ИЛТИМОС МУРУВВАТНИ ЎЛДИРМАЙЛИК!
Фейсбукдан олинди
Абдулқодир Полвонов.