December 24, 2019

Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Мазкур тамойил асосида қабул қилинган бошқа қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ҳам ушбу қоида мустаҳкамланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида мурожаатнинг шакл ва турлари, уни кўриб чиқиш ва жавоб бериш муддатлари, бунда давлат органларининг мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.

Мурожаатнинг ана шундай қонуний асос ва кафолатлари туфайли фуқаролар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб тегишли идораларга ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилмоқда. Бу мурожаатлар қонунда белгиланган вақтда тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармасига 2019 йил ўтган 11 ойи мобайнида 45 та ёзма ва электрон мурожааат келиб тушган бўлиб, шулардан 38 таси жисмоний шахслардан 7 таси эса юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатлардир. Шунингдек, ушбу давр мобайнида қабулга келган жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари бошқарма, бўлим, гуруҳ ва божхона постлари кесимида таҳлил қилинганда, жами 209 та мурожаатни ташкил қилди.

Мурожаатларни кўриб чиқилиши қонун билан белгиланган муддатлар доирасида амалга оширилиб, 30 таси 5 кунгача, 15 таси 15 кунгача бўлган муддатларда кўриб чиқилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Халқ билан мулоқотни кенгайтириш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш ва аҳоли учун долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаси” ижроси юзасидан ойнинг охирги жума куни бошқармада “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Очиқ эшиклар куни”да жисмоний ва юридик шахслар бошқарма раҳбариятига тўғридан-тўғри ва тўсиқларсиз мурожаат қилишлари мумкин.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан самарали фойдаланишига эришишда бошқарма томонидан кенг аҳоли қатлами ўртасида олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари, бошқармада ташкил этилтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ҳамда масъул ходимларининг кўчма қабуллари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.