December 9, 2019

Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларининг жавобгарлиги кучайтирилади

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Бу 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида:
• хусусий бандлик агентликлари жавобгарлиги ва билимини баҳолаш марказлари талабларини кучайтириш;
• хусусий бандлик агентликлари ва иш изловчи ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни ҳисобга олиш механизмини жорий этиш;
• хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизмат шартномаси бўйича, шунингдек, халқаро тажрибага (Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия) мувофиқ тўловларни тўлаш шартларини тартибга солиш учун хизмат шартномаси бўйича тўлов шартлари алоҳида тақдим этиш масаласи;
• иш изловчи фуқароларни суғурталаш хусусий бандлик агентликлари суғурта қилиш шартномасидаги мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига етказилган зарарни қоплаш масалалари келтириб ўтилган.
Масъул ижрочилар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати 2020 йил 30 август, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати эса 2020 йил 30 сентябрь.