Ҳаммаси учун сизга катта раҳмат!
Бугун интернет нашрлари орқали Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлаганлиги ҳақидаги хабарни доимгидек, осонгина ўқиб қўйдик. Аслида ўзбек футболининг фахри бўлган бу инсон Ўзбекистон номини Жаҳон Чемпионатига биринчилардан бўлиб олиб чиқди. Равшан Эрматовнинг қилган хизматларини ҳеч қачон унутмаймиз. Эрматов мундиалда бошқарган ўйинлар ҳеч қачон ёдимиздан чиқмаса керак. Бугун сизлар билан тарихга муҳрланган ёрқин лаҳзаларни яна бир бор эслаймиз.
Афсонавий футболчи Диего Марадона ўйиндан сўнг раҳмат айтиш учун майдонга тушган эди.
Неймар юлдузлик ҳам қоида бузилганда сариқ карточкадан асраб қололмайди.
Бу ўйин Руни... Сен ҳам яхши ўйнадинг. Лекин хафа бўлма.
Буни қоида бузишдан аввал ўйлаш керак эди, Хавер.
Лео ўзим биламан илтимос сен аралашма илтимос...
Роббен ахир кайфиятни туширишга арзимайди ҳали ҳаммаси олдинда.
Модрични хафа қилма...
Доимгидек юзимиз ёруғ бўлсин. Бизни бутун дунё қаторида Ўзбекистон халқи ҳам кузатяпти.