10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғулари билан муштарак бўлиб жаранг сочишни бошлаганига бу йил 27 йил бўлди.
Ушбу сана муносабати билан 2019 йил 10 декабрь куни Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг саф майдонида бошқарма раҳбарияти ва соҳавий хизмат ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. Шунингдек Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва туман ички ишлар бўлимларида ҳам хизмат олди йўриқномасида давлат мадхияси айтилиб шундан сўнг хизматга жалб этилди.
Улуғ халқнинг мангу қўшиғи она Ватанимизда ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга, бунданда юксак чўққиларни забт этишга ундайверади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.