January 6, 2020

Солиқ низоларини судгача ҳал қилишнинг афзалликлари

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган кенг имкониятлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалиётга тадбиқ этилган Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органларида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тизимининг жорий этилиши мазкур соҳадаги ижобий қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тизимининг асосий мақсадларидан бирижисмоний ва юридик шахсларнинг солиққа доир низоларини ҳал этиш, уларбилан солиқ органлари ўртасида ўзаро келишувини таъминлаш, солиқ органларида судгача бўлган тартибда низоларни кўриб чиқиш фаолиятини ташкил этилиши, солиқ органларифаолиятини низоларни судгача ҳал этиш бўйича услубий таъминланиши, ушбу соҳада солиқ органлари фаолиятини таҳлил қилиш ва уларни умумлаштириб бориш ҳисобланади.

Эндиликда хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда Давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келган солиқ низоларини судларга қатнаш орқали эмас балки,ушбу органнинг юқори турувчи инстанциясида ҳал этиш имконияти яратилди.

Аниқроқ қилиб айтганда, илгари хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда солиқ органлари ўртасида юзага келган низолар фақат охирги инстанция бўлмиш судларда маълум миқдордаги моддий ҳаражатлар (давлат божи, почта ҳаражатлари ва бошқалар) ҳамда солиқ тўловчиларнинг хозирги кундаги қимматли вақтларини сарфлаган холда ҳал қилиб келинган.

Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан низоларни судгача кўриб чиқишнинг афзалликларидан бири ариза шакли ҳамда йўллаш тартиби содда шаклда, ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилиши, низо иштирокчиларини судларга бир неча бор қатнашларини олди олиниши, юқори турувчи солиқ органи томонидан низоларсудларда иш кўриш вақтларидан анчагина тезроқ ҳал этилиши, солиқ тўловчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, солиқ тизимидаги камчиликларни барвақт аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда қонун доирасида ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималарни ўз вақтида давлат бюджетига йўналтириш ҳисобланади.

Яна бир афзалликлардан бири бу Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексига мувофиқ судларда ишлар бир неча инстанцияларда кўрилиши ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар маълум муддатлардан сўнг кучга кириши белгиланган бўлса, Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан солиқ низоларини судгача кўриб чиқиш муддати амалдаги қонунчиликга мувофиқ бир ой ичида амалга оширилиши белгиланган.

Энг асосийси кўриб чиқилган аризалар бўйича қабул қилинган қарорлар қисқа муддатда ижрога қаратилиши таъминланади.

Азиза Кульбекова, Наманган вилоят ДСБ солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бош инспектори.