December 28, 2019

Байрам болаларга қувонч улашди

Янги йил байрами муносабати билан Наманган вилояти Норин туманида жойлашган 47-сонли ногиронлар уйи тарбияланувчиларига Вилоят ИИБ ХКМБ катта инспектори майор Г.Обидова, ХКМБ инспектори лейтенант Г.Рахматуллаева хамда Вилоят Ёшлар иттифоки вакили иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда имконияти чекланган, ногиронлиги бор болажонларга совғалар такдим этилди.

Шунингдек байрам тадбирига ҳуқубузарлик содир этган ва жиноятга мойиллиги бор ёшлар хам таклиф этилиб, совғалар улашилди. Уларни ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишлари учун соҳа ходимлари томонидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Болажонлар томонидан ижро этилган шеър ва кушиклар эса байрам тадбирига янада кўтаринкилик баҳш этди.

Янги йил арафасида Наманган вилояти ИИБ ХПБ ХКМБ инспекторлари томонидан бу каби тадбирлар барча ҳудудларда утказилмокда. Мақсад ягона - ушбу болаларнинг келажакка бўлган умид ва ишончларини янада жонлантириш, Маъюс нигоҳларга эса бироз бўлсада қувонч баҳш этиш.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.