МЕҲР ВА ЭЪТИБОР КЎНГИЛЛАРНИ ШОД АЙЛАГАЙ!
Юртимизда ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган қатламни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилади.
Айниқса, эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни баркамол шахс бўлиб улғайишларига эътибор хар қачонгиданда яхши ва бугунги кунда бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда.
Наманган шаҳри азалдан меҳнаткаш халқи, уста дурадгор-у, тадбиркорлари билан ном қозонган. Шунингдек, мазкур тадбиркорлар ичида саховотпеша инсонларни ҳам кўплаб учтарасиз. Наманган шаҳар Ғишт кўприк маҳалласида яшовчи маҳалла раиси, Хошимжон Ибрагимов мана бир неча йилдирки тадбиркор сифатида ҳам халққа хизмат қилиб келади.
У, хар доим ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакилларига ўзининг беғараз ёрдамини улашиб туради. Ана шундай хайрли ишлардан яна бири Наманган шаҳар ДХМ ходимлари билан биргаликда амалга оширилди.
Наманган шаҳридаги 15 ҳамда 43 умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган эҳтиёжманд оила фарзандларининг 20 нафарига костюм-шим берилган бўлса, ўзининг хулқи билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган ўқувчилардан 16 нафарига янги чоп этилган китоблар тақдим этилди.
Дилноза Зокирова,
Наманган шаҳар Давлат Хизматлари Маркази бош мутахассиси.