November 22, 2019

Дунё яхшиликка муҳтож!

Сен ҳам, мен ҳам аслида бошқа-бошқа бўлсакда бир дунёмиз. Сенга яхшиликни илинсам аниқ биламанки қачондир жарга қулаётган пайтим ҳеч бўлмаса қўл чўзасан ёки инсонийлик ҳурматидан ортимда жар борлигидан огоҳ этасан.

Дунё кирланиб кетди. Инсонлар бу кирлардан тўйиб кетди.

Шуларнинг ичида сен ҳам, мен ҳам бормиз. Ҳавасми ўзимизга шуни раво кўрмоқ.

Бизга қолибдими етти миллиард инсонлар ичидан дунёни қутқариш, унга яхшилик қилиш...

Ҳа, бизга қолган.

Сен ҳам, мен ҳам, қолганлар ҳам ўзидан соқит қилаверса дунё ўксиб қолиши мумкин эмасми. Мумкин.

Биродар битта осмон остида, ягона замин устида ва шу дунёда нафас олиб қачонгача бир-биримиздан узоқлашаверамиз.

Энди шу жойда тўхтайлик, шу жойдан яхшилик улашишни бошлайлик.

Дунёга, инсонларга, сенга, менга...

Ер юзини ўзга сайёрадан бошқалар шу аҳволга солмаяпти. Нима қилсак биз ерликлар қиляпмиз, ўз еримизни, бизни кўтариб турган еримизни...

Кечир бизни она табиат... кечир.

Биз энди билдик, энди афсус қиляпмиз

Дунё ҳали ҳам яхшилиг-у, меҳрга муҳтож худди сен каби инсонлар ҳам...

Дониёр Юсуф