December 2, 2019
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари туғруқхоналардаги порахўрлик ҳақида: Суюнчини суюнган одам беради
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда оналар ва болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда туғруқхоналардаги порахўрлик, суюнчи бериш каби масалалар ҳам кўтарилди. Ушбу саволга соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев жавоб берди.
«Суюнчини ким беради? Суюнчини суюнган одам беради. Кўзи ёриган аёлнинг эри, қайнотаси, қайнонаси беради. Уни тўхтатиш бизнинг вазифамиз эмас. У халқнинг ўзининг қўлидаги нарса. Мен буни бўлиши керак деб айтаётганим йўқ, мутлақо», — дейди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев.