“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатга муносабат билдирди
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган “Наманган шаҳридаги “Марказ“ электр таъминоти корхонасида аҳоли кўрсатилаётган хизмат кўрсатишдан мутлақо норози.” номли мурожаатга билдирган муносабати.
Бугун, 2019 йил 11 декабрь куни Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти корхонаси биносини электр энергияси билан таъминлаб берувчи кабел куйиши натижасида бинода вақтинча электр энергияси таъминотида узилиш бўлган ва АСКУЭ тизими ишламай қолган. Ҳолат юзасидан тезкор гуруҳ иш олиб бориб вазият бартараф этилди. Ҳозирда ташриф буюрган истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда
Ҳозирги кунда ўрнатилаётган ақлли ҳисоблагичлар аввалгиларидан аниқроқ ишлаши билан фарқ қилади. Мисол учун олдинги ҳисоблагичлар оддий телефонни қувватловчи ускуналарни ёки ЛЕД лампалар ишлатаётган энергияни ҳисобламаган бўлса, бу ҳисоблагич бундай кичик истеъмолни ҳам кўздан қочирмайди. Бу эса шартли равишда истеъмол учун тўланадиган маблағ ошишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари ҳар бир ҳисоблаш ускунаси инсон аралашмаган ҳолда юқори аниқликдаги ускунада текширилади. Ҳам ҳисоблагични, ҳам маълумотларга ишлов бериш марказини бузиб кириш ва киберҳужумлардан ҳимоя қилиш бўйича ишончли тизим мавжуд. “Ўзстандарт” томонидан ҳисоблаш ускунасининг аниқлиги, ҳисоблаш тизимининг сифати сертификатланади ва бу бўйича келиб чиқадиган муаммолар бўйича сифат назорати ташкилотига мурожаат қилинади. Ҳисоблагич носозлигига шубҳа қилсангиз мустақил тарзда ҳисоблагични “Ўзстандарт“ текширувидан ўтказишингиз мумкин. Бундай ҳолатда электр энергияси таъминоти корхонасига ёзма тарзда мурожаат этилади ва мутахассислар ҳисоблагични ечиб оладилар. Шундан сўнг “Ўзстандарт“нинг ҳудудий бўлимига мурожаат этиш керак бўлади. Агар метеорологик экспертиза ҳисоблагич нотўғри ишлаётганини тасдиқласа, экспертиза натижаларини электр энергияси таъминоти корхонасига тақдим этасиз ва улар қайта ҳисоб-китоб қилиб, экспертиза учун тўлаган пулингизни ҳам қайтариб беради.
"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати.