December 17, 2019
Музлама оқибатида ЙТХ содир бўлган
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Кўприк боши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўприкда 2019 йил 17 декабрь куни бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ходисаси содир бўлган.
Бунга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида кўприк устидаги музлама ва қуюқ туман сабаб бўлган.
Йўл транспорт ходисаси оқибатида бир нечта автомашиналар турли даражада шикастланган. Хайдовчи, йўловчи ва пиёдаларга зарар етмаган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.