January 16, 2020

Марказий Осиёдаги давлатларнинг барчаси билан чегарадош бўлган минтақадаги ягона мамлакат - Ўзбекистон

* Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан чегарадош бўлган минтақадаги ягона мамлакат. Унга қўшни давлатларнинг барчаси “стон” билан якунланади - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон.

* Ер юзида ўзидан ташқари, қўшнилари ҳам дунё океанига тўғридан-тўғри чиқилмайдиган иккита мамлакат бўлса, улар - Ўзбекистон ва Лихтенштейндир.

* Тошкентда Марказий Осиёдаги биринчи метрополитен жойлашган. У 1977 йилда қуриб битказилган. Ушбу метрополитен ўзининг жозибаси ва тозалиги билан оламга машҳур.

Ундаги бекатлар олтин, чинни, мармар ва шиша билан безатилган.

* Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 4-ўринда, олтин қазиб олиш бўйича МДҲ давлатлари ичида 2-ўринда туради. Уран захираси бўйича дунёда 7-ўринни, уран экспорти бўйича 3-ўринни эгаллайди. Мис захираси ва қазиб олишда Ўзбекистон дунёнинг 10 мамлакати сафида. Пахта етиштиришда бешталикда, пахта толаси экспорти бўйича 3-ўринда.

* Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти Марказий Осиёдаги энг йирик аэропорт ҳисобланади.

* Аҳоли сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёда 1-ўринни, МДҲ давлатлари ичида Россия ва Украинадан кейинги ўринни банд этган. Аҳолиси 33 миллиондан ошган Ўзбекистон аҳоли сони жиҳатидан туркий ҳалқлар орасида Туркия ва Озарбайжондан кейин 3-ўринда туради.

* 375 метр баландликка эга Тошкент телеминораси Марказий Осиёдаги энг баланд телеминора ҳисобланади.

* Китоб туманида фазони кузатувчи дунёнинг бешта кенглик станцияларидан бири жойлашган. 2010 йилдан буён бу станция ер атрофидаги хавфли астероидларни кузатиб келмоқда.

* Тошкентда жойлашган “Мўйи муборак” мадрасасининг “Қуръон музейи”да “Усмон Мусҳафи” номи билан машҳур Қуръони каримнинг бизгача сақланган энг қадимий намунаси сақланади.

* “Тошкент – Самарқанд” йўналиши бўйича қатнайдиган “Афросиёб” тезюрар поезди темир йўли Марказий Осиёдаги ягона тез юрар темир йўл саналади.

* Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиё давлатлари ичида энг қудратлиси ҳисобланади.

Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.