Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Маълумки сўнгги вақтларда ички ишлар органлари, айниқса Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Албатта бу ислоҳотлар ортида биринчи навбатда соҳа фаолиятида шаффофликни таъминлаш, халқ учун хизмат қилувчи одамларнинг манфаатлари химоя қилувчи тизимни яратиш каби устивор вазифа турибди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник Олим Саидов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари билан учрашди.
Бошқарма биносида бўлиб ўтган учрашувда ҳар бир ҳодим билан юзма-юз сухбатлашиб, бугунги кунда мамлакатимиз ҳамда вазирлик рахбарияти томонидан белгилаб берилган вазифалар ва ундан кўзланган асл мақсадлар хақида батафсил тушунтириб ўтилди.
Шундан сўнг полковник Олим Саидов Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ биносида олиб борилаётган янги қурилиш ишлари, ҳамда фойдаланишга топширилган маърифат зали, ОАВ ҳамда жамоатчилик билан учрашувлар ўтказиш учун мўлжалланган конференциялардаги шароитлар билан танишди. Ҳодимлар учун яратилган иш шароитларини ўрганиб, бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича топшириқлар берди.
Наманган вилоятидаги ташриф давомида шунингдек айни вақтда туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухлари, худудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимлари фаолияти ҳам ўрганилди.
Шу билан бирга туманлардаги ташрифлар давомида мазкур худудда яшовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимларининг ҳонадонларида оила аъзолари билан сухбатлар ўтказилиб, амалга оширилаётган ислохотлардан кўзланган мақсад, ҳодимларнинг ватан учун, халқ учун хизмат қилишида оиласида хотиржамлик муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди.
Манба: Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати.