November 21, 2019

22-ноябрь куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади

Жорий йилнинг 22-ноябр жума куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:

- Наманган шаҳридаги 110/35/6 кВли “Олмазор” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шаҳрининг “Янгитонг”, “Давлатобод” ва “Порлоқ” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Мингбулоқ туманидаги 110/35/10 кВли “Гулбоғ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Мингбулоқ туманининг “Алами” ва “Бешсерка”, “Қўғали” ва “Қизилқум” МФЙлар ҳамда Поп туманинг “Юксалиш” ва “Яккатут” МФЙлари ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Тўрақўрғон туманидаги 110/35/10 кВли “Оқтош” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Тўрақўрғон туманининг “Оқтош”, “Юқори Мўғилтой”, “Бураматут”, “Калвак”, “Мозоркўхна”, “Беруний”, “Ўзбекистон”, “Сарой”, “Бозорбоши”, “Ермасжид” ва “Қатағон” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Косонсой туманидаги 110/35/10 кВли “Косон” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Косонсой туманининг “Гулобод”, “Тагижар”, “Хуррият-1,2” ва “Бомраха” МФЙлар ҳудудларида истеъмол-чиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Уйчи туманидаги 35/10 кВли “Қизил Ровот” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Уйчи туманининг “Зиёкор”, “Дўстлик” ва “Янгиер” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
- Норин туманидаги 110 кВли “Тўда” хаво электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Норин туманининг “Норинкапа”, “Сойбўйи”, “Хўжақўрғон”, “Истиқлол” ва “Янги Фарғона” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

- Чуст туманидаги 35 кВли “Ахча” хаво электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чуст туманининг “Зовудқанд”, “Бирлик” ва “Кўча” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.