Дунёдаги энг баланд чархпалак Ain Dubai 2020 йилда фойдаланишга топширилади
2020 йилда Дубайда дунёдаги энг баланд чархпалак фойдаланишга топширилади. Унинг баландлиги 250 метрни ташкил этади.
Рекорд даражада баланд чархпалакнинг очилиш маросими Дубайда Expo 2020 халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Объектга Ain Dubai номи берилган.
Ain Dubai рақамларда:
- 5 тонна — чархпалак чамбарини ушлайдиган ҳар бир спицанинг вазни;
- 2400 километр — спица ичидаги барча кабелларнинг бир-бирига уланса, умумий узунлиги. Бу Дубай ва Қоҳира ўртасидаги масофага тенг;
- 16 та Airbus A380 самолётининг оғирлиги — Ain Dubai чамбарагининг вазни;
- 250 метрдан баланд —Ain Dubai баландлиги (ҳозирда рекорд даражада, Лас Вегасдаги High Roller 167 метрни ташкил этади);
- 126 метр — конструкцияни ушлаб турувчи тиргакларнинг узунлиги.
Бундай лойиҳа дунёдаги иккита энг катта кран туфайли амалга оширилмоқда. Ҳар иккала кран 3 минг тоннадан ортиқ юк кўтара олади ва 180 метр баландликка чиқа олади.