Автокорхона назоратчиси маст ҳолда ЙТҲ содир этди
2019 йил 11 ноябрь куни соат 20:40лар чамасида Наманган шахар, Гўзал даҳаси “Гўзал” тантаналар уйи олдида “Турон-95” масъулияти чекланган жамиятида харакат хавфсизлиги назоратчиси лавозимида ишловчи 1978 йилда туғилган Рахмонов Дониёр Рахмонович жамият ихтиёрида бўлган “Нексия” русумли 50 ХАА давлат рақам белгили автомашинасини спиртли ичимлик ичиб бошқариб, йулни карама-карши томонига чиқиб кетиб, қаршисидан харакатланиб келаётган Ваз 2106 русумли 50 О 056 NA давлат рақам белгили автомашинаси билан тўкнашиб, йул транспорт ходисаси содир этган.
Тўқнашув натижасида Ваз 2106 русумли 50 О 056 NA давлат рақам белгили автомашина салонида бўлган йўловчи Муталлиева Насиба Козимжановна тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган, автомашиналарга моддий зарар етган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Манба: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.