Маур кетди, Маур келди...
Ҳаётда шундай тушунарсиз вазиятлар бўлиб турар экан. Тоттенхэм Англияда топ-тўртликдан ташқаридаги кучли ўртамеонадан топ-олтиликнинг стабил аъзосигача бўлган йўлни Маурисио Почеттино билан бирга босиб ўтди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашувчи позициясидан шу турнир финалчиси даражасига етди. Тоттенхэм топ-6 ичида бюджети камроғи, лекин тўртинчи ўриндан пастга тушмасди. Стадион қурилаётганда трансферга маблағ ажратилмади умуман. Шпорлар ёқимли футбол намойиш этиб келишди, яъни - биз кучсизмиз деб иккинчи рақам бўлиб ўйнашни одат қилишмади. Почеттино барқарор ўсишга эришаётган коуч. Уни бўшатиш фикри Левида қаердан пайдо бўлди? Омадсиз стартми? Балки. Лекин, реал олиб қараганда бу мавсум Ливерпуль ва МанСитига бас келиш қийинлигини ҳамма тушуняпти. Тоттенхэмга Жозе Моуринью мураббий бўлди. Бундан ҳулоса - клуб имкониятлари кенгаяди. Почеттино бор имкониятдан максимал фойдаланарди. Моуринью эса талабни катта қўяди. Талабга яраша титуллар ҳам юта олади. ТОП мураббий! Маурисиога эса бир нарса етишмади - титул. Фақат битта томони менга ёқмади, оғир даврда жамоани тортган Почеттинога нисбатан етарлича хурмат кўрсатилмагани. Шуни ҳисобга олмаса, қолгани яхши. Почеттино Тоттенхэмдан кам бўлмаган жамоада ишласа керак. Моуринью жойига келди, қадриятлар ҳали ўйин услубигача таъсир қиладиган даражада илдиз отмаган, ютуқларга тўймаган клуб. Йўналишни ўзи белгилайди. Учинчи томон - клубнинг ўзи. Унинг фойда зарарини эса вақт кўрсатади.
Маур кетди
Маур келди...
Суратда Жозе Моуринью ишлаган клублар.