November 23, 2019

Рақамлар ва уларнинг сирли олами Туғилган ой рақами

Туғилган ой рақами 7га тенг бўлса

Июль ойида туғилган инсон ўз ҳиссиётини имкон қадар яшира олади. Бу нарса уларни завқлантиради. Ичларида олов ёнса-да, бирорта туклари қимирламайди. “Назорат ва яна бир марта назорат” – бу уларнинг ҳаётдаги шиори. Бироқ ,умуман, манман ва совуққон инсонлар эмас, шунчак, ўз ҳис туйғуларидан, уларни бошқалар тушунмаслигидан ёки заиф кўринишдан қўрқишади. Лекин ҳаётда мазахдан ваҳимага тушадилар. Улар яқин ва ишончли инсонлари орасида ўз амрини ўтказувчи одам бўлишлари мумкин.

Бундай инсонлар сардорликка интилишади ва бошқалар нима қилиши кераклигини ҳар қадамда кўрсатишади. Қариндош- уруғларни ўзларининг давомчилари сифатида кўришади ва узоқ қариндошлари уй таъмири борасида у билан маслаҳатлашмагани учун тушунмай ҳайрон қолишади.

Дабдабани, тансиқ таомларни ва олтинни яхши кўришади, шу билан бирга пул сарф қилишни билишмайди. Майда-чуйда безакларга пулларини сарф қилишлари мумкин, кейин эса нон олиш учун ҳам пул қолмаганини кўришади.

Туғилган ой рақами 8га тенг бўлса

Бу ойда туғилган инсонлар ҳеч қачон ўз ҳиссиётларини яширишмайди, улар ҳеч қачон иккиюзламачилик ва лаганбардорлик қилишмайди. Буни ўзларига номуносиб деб билишади. Шу сабабли улар атрофдагиларни ва ўзларини ҳеч қачон алдашмайди. Ўзларига ёқмаган кишиларни ҳаётларидан чиқариб ташлайдилар ва бунга жиддий сабаб бўлса 20 йил давом этган чуқур муносабатларга чек қўя олишади.

Ҳақиқий содиқ инсонларга меҳр ва самимийлик билан қарашади. Улар ҳеч қачон хиёнат қилмайдиган ажойиб дўстдирлар. Ҳайвонлар ва ёш болаларни жудаям яхши кўришади, бироқ уларга қандай қилиб яқинлашишни билишмайди. Қўйиб берсангиз, шаҳардаги барча бошпанасиз ит ва мушукларга ўз уйларидан жой беришади.

Пулни яхши кўришади, бироқ уларни ҳеч қачон биринчи ўринга қўйишмайди. Кексайганларида улар ўз умр йўлдошлари билан ҳовли уйга кўчиб, томорқада боғбонлик қилишади.

Баъзан хафа ва гап кўтара олмайдиган, баъзан уятчан ҳам бўлишади. Шу билан бирга уларнинг ички қуввати кучли бўлади ва бошдан кечирган кучли изтироблардан кейин ҳам қайта тикланади.

Туғилган ой рақами 9га тенг бўлса

Бундай инсонлар ҳаддан ташқари нозиктабиат бўлади. Уларнинг кўнгли бўш ва ўзларини эркин қўя олмайдилар. Улар бирор мелодраммага бефарқ бўлолмайдилар ва кўзларига ёш олиб кўрадилар. Романтик ҳикоялар улар қалбини меҳрга тўлдиради. Бундай инсонлар кўнглига романтик ҳаракатлар билан йўл топиш мумкин. Шунга қарамасдан, улар камдан кам ўз ҳиссиётларини атрофдагиларга кўрсатадилар. Уларнинг ҳис-туйғу ва хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш қийин. Яқин инсонларига кўпинча сертакаллуфлик, романтиклик ва ҳурмат билан қарашади. Бироқ кўнгилларини қолдирган инсонларга совуқ муносабатда бўлиб қолаверадилар ва уларни ўз ҳаётларидан бутунлай чиқариб ташлайдилар. Кейин ҳам бундай ҳоллар кўп такрорланавеса улар ҳаммага шубҳа билан қарайдиган бўлиб қолишади. Баъзан таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетишади. Биринчи муҳаббат кўпинча никоҳ билан тугайди ва буни умрбод ёдда сақлашади.